Виртуал қабулхона ишига масъулиятсиз қараганларга чора кўрилмоқда

© SputnikВиртуал қабулхона саҳифаси
Виртуал қабулхона саҳифаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Меҳнат вазирига айбдор масъул ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш топширилди, Поп тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига ўз таклиф ва шикоятлари билан мурожаат қилувчи фуқаролар сони ошиб боргани сайин, ушбу мурожаатларга ўз вақтида жавоб берилиши ҳамда ҳал қилиниши юзасидан назорат ҳам кучайтирилмоқда. Ҳар бир мурожаат қатъий назоратга олиниб,  фуқароларнинг мурожаатларига нисбатан бефарқлик билан қараган масъул шахслар жазога тортилмоқда.

Бунга виртуал қабулхонанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида чоп этилаётган маълумотлар орқали ҳам ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Саҳифада маълум қилинишича, фуқароларнинг мурожаатлари борасида масъулиятсизлик билан ёндашган масъул шахсларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилмоқда.

Виртуал қабулхона сайти - Sputnik Ўзбекистон
Миробод тумани ҳокимига ҳайфсан берилди ва бир мансабдор ишдан бўшатилди

"Меҳнат вазири (Абдухакимов)га Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи У.Маированинг мурожаатини телефон орқали боғланиш имкони бўлмаганлиги баҳонаси билан аноним деб топилишига сабабчи бўлган ҳамда масалани узил-кесил ҳал қилиш чорасини кўрмаган вазирлик масъул ходимини аниқлаш бўйича хизмат текшируви ўтказиш ва айбдор масъул ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш топширилди", дейилади саҳифадаги хабарда.

Шунингдек, Наманган вилояти Поп тумани ҳокими (Юлдашев)га электрон қабулхонага келиб тушган мурожаатларни ҳал қилишда тегишли ҳужжатларни қалбакилаштиришга йўл қўйганлиги учун ҳайфсан эълон қилинганлиги ҳам маълум қилинган.

Бу чоралар фуқароларнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлаш билан бирга ҳеч бир мурожаат беэътибор қолмаётганлигини билдиради.

Янгиликлар лентаси
0