Самарқандда йўловчи автобусларига тўлов терминали ўрнатилди

© анхор.узSam Autoнинг SAZ LE60 автобуси
Sam Autoнинг SAZ LE60 автобуси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд йўловчи автобуслари ва таксилари йил бошидан буён 30 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 21 автобус, 46 таксомотор ва 1 микроавтобус парклари фаолият юритиб келмоқда, деб ёзали Зарафшон вилоят газетаси.

Аҳолига 444 автобус ва 1500 такси хизмат кўрсатиб келмоқда. Йил бошидан бери улар 30 миллиондан ортиқ йўловчининг узоғини яқин қилишди.

Йўловчилар қулайлиги учун шаҳардаги энг гавжум бекатларда жетонлар савдоси ташкил қилинган.100 дан ортиқ эски автобуслар Самарқандда ишлаб чиқарилган янги "Исузу" атобуслари билан алмаштирилди.

Яқинда эса, "301-сонли, Самарқанд — Паяриқ" йўналишида қатновчи автобусларда электрон тўлов терминаллари ўрнатилди. Йўловчилар йўлкирани тўғридан-тўғри банк карталари орқали амалга оширишлари мумкин.

"Самарқандтрансмаркази" таркибига кирувчи "Дилшодтранс" МЧЖ аҳолига 30 автобус ва 50 та "Дамас" микроавтобусларда хизмат кўрсатади. Ўтган йили корхона "Ҳамкорбанк" кредити ҳисобидан 5та янги "Исузу" автобуси ва бир неча "Дамас" микроавтобуслари сотиб олиб йўналишлар фойдаланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0