Москва марказидаги хиёбонга Ислом Каримов номи берилди

© SputnikИслом Каримов
Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистоннинг фан, сиёсат ва санъат арбоблари Москва ҳукуматига Хиёбонни Каримов номи билан аташ таклифи билан чиққан эди

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Москванинг Якиманка туманидаги шаҳар хиёбонига Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилди, деб хабар берди РИА Новости. Бу ҳақдаги қарор Москва ҳокимияти йиғилишида пойтахт мэри Сергей Собянин томонидан қабул қилинди.

Мазкур хиёбон Якиманка туманидаги Ўзбекистон консуллик бўлими яқинида жойлашган.

"Президентнинг Каримов хотирасини абадийлаштириш ҳақидаги топшириғига мувофиқ Ўзбекистон консулхонаси яқинида жойлашган хиёбонга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилади", — деди Собянин.

Игор Воскресенский - Sputnik Ўзбекистон
Воскресенский: Ислом Каримов ҳайкали Ўзбекистон томонидан тақдим этилади

Илгарироқ Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти шарафига мемориал хиёбон барпо этиш ҳақидаги таклифни Москва мэри ўринбосари Леонид Печатников раҳбарлигидаги ҳудудий бирликларни номлаш бўйича шаҳар комиссияси маъқуллаганди.

Россия ва Ўзбекистоннинг фан, сиёсат ва санъат арбоблари Москва ҳукуматига хиёбонни Каримов номи билан аташ таклифи билан чиққан эди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2 сентябр куни 78 ёшида вафот этди. У ўзи туғилиб-ўсган Самарқанд шаҳрига дафн этилди.

Янгиликлар лентаси
0