Мирзиёев ва Отамуратов сайловолди ташвиқотига киришишди

© AFP / MAXIM MARMURСайловчи
Сайловчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда расман фаолият кўрсатувчи барча партиялар Президентлик сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодларини рўйхатдан ўтказдилар

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Президенти лавозимига номзоди кўрсатилган Президент вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев ва республика парламентининг қонунчилик палатаси вице-спикери Сарвар Отамуратов сайловолди ташвиқотини ўтказишга киришишди, деб хабар беради РИА Новости.

"Биринчи ноябр куни Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Андижон ҳамда Фарғона вилоятлари шаҳар ва туманларидаги сайловчилар билан видеоконференция шаклидаги учрашуви ўтказилди. Иккинчи ноябр куни ана шундай шаклдаги учрашув Наманган вилоятидаги шаҳар ва туманлари сайловчилари билан бўлиб ўтади", — деди ЎзЛиДеП вакили.

Сайлов плакати - Sputnik Ўзбекистон
Сайловолди ташвиқотида ОАВга қўйиладиган талаблар айтиб ўтилди

Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда расман фаолият кўрсатувчи барча партиялар Президентлик сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодларини рўйхатдан ўтказдилар. Хусусан, Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Сарвар Отамуратов номзодлари рўйхатга олинди.

"Миллий тикланиш" партияси матбуот хизматидан маълум қилишларича, сешанба куни Отамуротов Хоразм вилояти сайловчилари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашди.

"Учрашувда турли соҳалар вакиллари, аёллар, ёшлар, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар", — деди партия матбуот хизмати вакили.

Шунингдек, сайловларда қатнашиш учун Ўзбекистон халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмонов ва "Адолат" социал-демократик партиясидан Наримон Умаров номзодлари рўйхатга олинган.

Президентлик сайловлари тўғрисидаги қонунчиликка кўра, сайловолди ташвиқоти номзод МСКда рўйхатга олинган кундан бошланади ва 2 декабр куни ниҳоясига етади. Сайловдан бир кун олдин ва сайлов куни ташвиқот олиб бориш тақиқланади.

Янгиликлар лентаси
0