Мирзиёев мансабдорларга фуқароларни ҳар куни қабул қилишни буюрди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барча давлат органлари раҳбарларига аҳоли ва тадбиркорлар учун эрталаб 8 дан 11 гача шахсий қабулларни ташкил қилиш юклатилди

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон давлат органлари раҳбарлари ҳар куни куннинг биринчи ярмида фуқароларни шахсан қабул қилишлари шарт. Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев бу борада тегишли қарор имзолади, деб хабар беради РИА Новости.

Ҳужжатга асосан барча давлат органларига аҳоли ва тадбиркорлар учун кунлик соат 8 дан 11 гача шахсий қабулларни ташкил қилиш, жойларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ишлашни тубдан қайта кўриб чиқиш, уларнинг муаммолари ва эътирозларини жойида ҳал этиш, аҳоли билан ишлаш маданиятини ошириш юклатилди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Бош прокуратурасига аҳоли ва тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатлардаги масалалар юзасидан қайта мурожаатлар келиб тушган ҳолатда, такрорий мурожаатга йўл қўйган масъул раҳбарларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриш тавсия этилди.

Виртуал қабулхона саҳифаси - Sputnik Ўзбекистон
Виртуал қабулхона ишига масъулиятсиз қараганларга чора кўрилмоқда

Давлат органларига ўз сайтлари фаолияти ҳамда интернет ва мавжуд ишонч телефонлари орқали мурожаатларни қабул қилиш механизмини яхшилаш топшириғи берилди. Барча бўғинлардаги маҳаллий ҳокимиятларга уч ҳафта муддатда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан биргаликда жойларда халқ қабулхоналарини ташкил этиш мақсадида шаҳар ва туманлар марказларида намунали кўриниш ҳамда аҳоли келишига қулай бўлган биноларни ажратиб, уларга барча шароитлар яратилишини таъминлаш ва бир ой муддатда маҳаллий ҳокимлик тизимидаги тегишли давлат органлари билан биргаликда юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда халқ қабулхоналарининг самарали ва доимий фаолиятини ташкил этиш вазифаси юклатилди.

Ҳужжатда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонаси ташкил этилганидан кейин ўтган бир ой ичида республиканинг барча ҳудудларидан жами 77,1 мингта мурожаат келиб тушган. Жами мурожаатлардан 20,9 мингтаси вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимлик органлари томонидан кўриб чиқиш жараёнида, 33 мингтаси ижрога юборилган, 23,2 мингтаси ҳал этилган.

Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Виртуал қабулхонага энг кўп шикоят Тошкентдан тушмоқда

"Қисқа муддатда электрон қабулхонага кўп сонли мурожаатларнинг келиб тушиши жойлардаги, айниқса шаҳар ва туман миқёсидаги мутасадди раҳбарлар халқнинг таклиф ва муаммолари билан қизиқмаслигини, аксарият ҳолларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига эътиборсиз эканлигини кўрсатди", — дейилади қарорда.

Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамасининг Аппарати бошқарувчиси зиммасига юклатилди.

Бош вазирнинг электрон қабулхонаси шу йилнинг 24 сентябрида иш бошлаганди. Фойдаланувчилар махсус шаклни тўлдириб, қабулхонага ўз мурожаат ва аризаларини, шикоят ва таклифларини йўллашлари мумкин. Шунингдек, мурожаатлар 1000 қисқа рақами орқали ҳам қабул қилинади.

Янгиликлар лентаси
0