11:06 23 Август 2017
Эфир
Ўзбекистонлик аёллар, архив сурат

Фарғонадаги "Аёллар маслаҳат маркази" хотин-қизларга кўмак бермоқда

© Flickr/ Ken Flottman
Жамият
Ҳавола олиш
31210

Марказ томонидан хотин-қизларга ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий, маънавий, психологик ёрдамлар кўрсатилиб, ишлашни хоҳлаган аёлларга бўш иш ўринларини таклиф этиш ва бандлигини таъминлашга қаратилган муайян ишлар амалга оширилмоқда

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. 2015 йилнинг декабр ойида Фарғона шаҳрида иш бошлаган маслаҳат марказида аёлларнинг турмуш тарзи, ҳаёти, дунёқараши ва оиласидаги муҳитни ўрганиш, уларнинг ҳаётига салбий таъсир этаётган омилларни аниқлаб, атрофлича тушунтириш ишларини олиб бориш тизимли йўлга қўйилган, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, марказ томонидан хотин-қизларга ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий, маънавий, психологик ёрдамлар кўрсатилиб, ишлашни хоҳлаган аёлларга бўш иш ўринларини таклиф этиш ва бандлигини таъминлашга қаратилган муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хабарга кўра, шу кунга қадар марказга мурожаат қилган 300 нафар хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб, мутахассислар томонидан нафақат уларга тўгъри маслаҳатлар берилди балки яқин сирдош, дўст сифатида суҳбатлар ўтказилган.

Оилавий можаролар туфайли руҳий тушкунлик, стрессда бўлган аёллар билан психолог Шаҳноза Қурбонова керакли муолажаларни олиб бориб, турмушини изга солиш учун барча зарурий чоралар кўрилган.

Шифокор Раънохон Сулаймонова, ҳуқуқшунос Ўктамхон Йўлдошева томонидан 100 нафарга яқин аёлларга керакли маслаҳатлар берилган бўлса, Инобатхон Маматхонова тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Тадбиркорлик билан шуғулланиш ниятида бўлган қизлар ва аёлларга ҳар жиҳатдан йўл-йўриқлар кўрсатилиб, 37 нафари иш билан таъминланган.

"Фаолиятимиз хотин-қизларнинг оилада, маҳаллада, жамиятда, ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмак бераётганлигидан ҳурсандмиз. Шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорлигимиз ўз самарасини кўрсатмоқда, – дейди "Аёллар маслаҳат маркази" раҳбари Эргашой Сайдалиева. – Яқинда барча шароитлар яратилган, замонавий жиҳозлар, кўргазмали воситалар билан таъминланган янги бинога кўчиб ўтдик Эндиликда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилиш, яккама-якка суҳбатлар олиб бориш учун имкониятларимиз янада кенгайди".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 центябрдаги йиғилиш қарорига асосан ташкил этилган "Аёллар маслаҳат маркази" нафақат аёлларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, балки уларни меҳр, эътибор, ширин сўз билан согълом ҳаётга қайтариш, тўғри йўл кўрсатиш каби жиҳатларни ҳам қамраб олган.

Асосий мавзулар