ТАТУ раҳбари виртуал қабулхона очган биринчи ректор бўлди

© Flickr / Travis IsaacsКомпьютерда ишлаш
Компьютерда ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўлқин Тешабоев талаба ва ўқитувчилар саволларига тўғридан-тўғри жавоб беришга таёр.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Тошкент Ахборот технологиялари университети ректори талаба ва ўқитувчилар саволларига шахсан жавоб беришга таёр, деб хабар қилмоқда nuz.uz сайти.

ТАТУ раҳбари виртуал қабулхонаси ноябр бошида ўз фаолиятини бошлаган эди. Тўлқин Тешабоев виртуал мурожаатларни new.tuit.uz/appeals манзилда қабул қилишни бошлаган. Шунингдек сайтда қилинган мурожаатлар муддати, ва амалга оширилиш қайси босқичда эканлигини ҳам кузатиш мумкин.

 

Шуни айтиб шўтиш керакки, Тўлқин Тешабоев Ўзбекистон ректорлари орасида биринчи бўлиб виртуал қабулхона очди. Бир неча кунд олдин Хусусийлаштириш ва монополиядан чиқариш Давлат қўмитаси раиси Даврон Ҳидоятов ҳам ўз интернет қабулхонасини очган эди.

Ўзбекистондан реал натижа кўрсатаётган виртуал қабулхона дастлаб Шавкат Мирзиёев томонидан ишга туширилган эди. Бугунги кунда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг қабулхонасига 70 мингдан ортиқ мурожаатномалар келиб тушди ва уларнинг аксарияи ўз ечимини топди.

 

Янгиликлар лентаси
0