Абдулазиз Камилов АҚШ элчисини қабул қилди

Oбуна бўлиш
Суҳбат давомида АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэнноннинг Ўзбекистонга ташрифи натижалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. 2016 йилнинг 8 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида хабар қилинмоқда.

Хабарга кўра, суҳбат давомида АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэнноннинг 27-29 октябр кунлари Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-АҚШ учрашувлари ва музокаралари натижалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда икки томон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Янгиликлар лентаси
0