17:28 25 Июл 2017
Эфир
Такси байрам кунлари ногиронлар ва ҳомиладор аёлларни бепул ташимоқда, архив сурат

Урганч шаҳрида такси ҳомиладор аёлларга бепул хизмат кўрсатмоқда

© Агентство автомобильного и речного транспорта РУз
Жамият
Ҳавола олиш
11505

Урганч шаҳридаги "Хоразм Равон транс" МЧЖ енгил такси ҳайдовчилари байрам кунлари шаҳар ичи йўналишларида ҳомиладор аёллар ва ногиронларни бепул манзилига етказмоқда

ТОШКЕНТ, 15 ногя — Sputnik. Бу ташаббус Жамият раҳбарияти ва ҳайдовчиларнинг ўзларидан чиққан, деб хабар қилган Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, йил бошидан бери ҳар байрамда корхонага қарашли йўналишсиз такси автомобиллари шаҳар ҳудудида ногиронлар ва ҳомиладор аёлларга текинга хизмат кўрсатмоқда. Савобталаб автотранспортчилардан аҳоли жуда мамнун: ҳайдовчилар ушбу "акция" йўлга қўйилганидан бери йўловчиларнинг уларга нисбатан айрича ҳурмат билан қарай бошлаганини, ҳар қадамда мақтов ва дуоларга сазовор бўлаётганларини айтадилар.

Ажабки, савоб ишга қўл урилганидан кейин корхонанинг пуллик мижозлари сони ортиб, тушум кўпайди. Ўз навбатида, ҳайдовчиларнинг даромадлари ҳам.

Эзгу иш орқасида топаётган обрў-эътибор ва баракадан руҳланган "Хоразм Равон транс" МЧЖ раҳбарияти эндиликда туғруқхонадан "янги меҳмон" билан чиққан ёш оналарни уйларига бепул етказиб қўйишни ташкил этиш ниятида. "Ҳар ким қурби етганча савоб иш қилганига нима етсин! Одамларга яхшилик қилсангиз, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзсангиз, ўзингиз ҳам руҳий ҳаловатга эришасиз. Шундай экан, бошлаган хайрли ишларимизни асло тўхтатиб қўймаймиз", – дейди корхона раҳбари Адилбек Ўразов.

"Хоразм Равон транс" МЧЖ кўп йилларлан буён шаҳарда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Ҳозирги кунда корхона тасарруфида 26 та енгил автотранспорт воситалари мавжуд. Автомобилларни кунлик техник кўрикдан, ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш малакали ходимлар томонидан амалга оширилади.

Асосий мавзулар