Ўзбекистонда 14та олий ўқув юрти капитал таъмирланади

© WikipediaТошкент ахборот технологиялари университети
Тошкент ахборот технологиялари университети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республикада таълим-тарбия соҳасига ҳар йили сарфланаётган харажатлар ЮНЕСКОнинг мамлакатни барқарор ривожлантиришни таъминлаш учун таълимга йўналтирилиши зарур бўлган инвестициялар миқдори бўйича тегишли тавсияларидан қарийб 2 баробар кўпдир

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида олий ўқув юртлари сони 37 тадан 81 тага ўсди, шу жумладан хорижий мамлакатлар нуфузли олий ўқув юртларининг бир қатор филиаллари фаолият юритмоқда.

Республикада таълим-тарбия соҳасига ҳар йили сарфланаётган харажатлар ялпи ички маҳсулотга нисбатан 10-12 фоизни, яъни ЮНЕСКОнинг мамлакатни барқарор ривожлантиришни таъминлаш учун таълимга йўналтирилиши зарур бўлган инвестициялар миқдори бўйича тегишли тавсияларидан қарийб 2 баробар кўпдир.

Бу йил Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси зарур инфратузилмани янада ривожлантириш мақсадлари учун 355,6 миллиард сўм маблағ ажратган бўлиб, улар ҳисобидан 14 та олий ўқув юртининг капитал таъмирланиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда ЎзЛиДеП матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ОТМлари эскича ўқув режаларидан воз кечмоқда

Хусусан, 22065 ўқувчи ўринга эга бўлган 30 та ўқув бинолари, 3560 ўринга эга бўлган 12 та талабалар турар жойлари, 5 та спорт иншоотлари, 3 та талабалар ошхонаси, 2 та Ахборот ресурс марказлари, 1 та маданият саройини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

Жорий йилнинг тўққиз ойи ичида ушбу олий таълим муассасалари объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун 201,3 миллиард сўм йўналтирилди.
15 та таянч олий ўқув юртида Жанубий Корея, Италия, Австрия, Япония, АҚШ, Испания, Франция каби давлатлардан 15 хорижий мутахассис ушбу марказлар директор ўринбосари сифатида жалб этилди. Уларда олий таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш курслари ташкил этилди. Ҳозирги пайтда мазкур курсларда олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари малака ошириб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0