Тошкентда таниқли ўзбек футболчиси Равшан Юнусов вафот этди

© Sputnik / / СтрингерЎзбек футболчиси Равшан Юнусов
Ўзбек футболчиси Равшан Юнусов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
«Пахтакор» жамоаси таркибида 60 йиларда тўп сурган Равшан Юнусов саратон касаллиги асоратидан вафот этди.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Тошкентда «Пахтакор» жамоаси собиқ ўйинчиси Равшан Юнусов вафот этди, деб хабар қилмоқда спорт журналисти ва ёзувчи Мавлон Шукурзода ўзининг Facebookдаги саҳифасида.  

Кекса футболчи охрги вақтларда оғир хаста эди. Унинг иккала ўпкасида ҳам саратон асорати — метастазалар паййдо бўлган эди.

"Бугун эрталаб, машҳур ўзбек футболчиси, 60 йиллар "Пахтакор" жамоасининг ёрқин  ўйинчиси вафоти ҳақидаги хабарни эшитиш мун учун оғир бўлди. Менинг ёшимдаги футбол ишқибозлари ушбу ажойиб ўйинчини яхши билишади. У Геннадий Красницкий, Берадор Абдураимов, Юрий Пшеничников, Вильгельм Кахаров, Хамид Рахматуллаев, Бахадыр Ибрагимов, Туляган Исаков, Ахрол Иноятов, Вячеслав Солохо ва бошқа машҳур футболчилар билан бирга тўп сурган эди", — деб ёзди Шукурзода.

Унинг сўзларига қараганда Равшан ака кўнгилчан ва истараси иссиқ инсон бўлган. У билан суҳбатлашиш кўнгилга хуш ёққан. "У кишининг вафоти билан ўзбекистонликлар "Пахтакор" 60 йиллар жамоасининг бир бўлагини йўқотишди. Равшан Юнусовнинг яқинларига ўзимнинг чуқур таъзиямни билдираман", — дейлган хабарда.

Эслатиб ўтамиз Равшан Юнусов "Пахтакор" жамоасида СССР футбол чемпионатида иштирок этган эди. Унинг Ленинграднинг "Зенит", Москванинг "Динамо" ва Ереваннинг "Арарат" жамоаларига қарши ўйинлари кўпчилликнинг эсида қолган. У машҳур дарвозабон Лев Яшинга гол уришни уддалаган маҳаллий футболчилардан бири эди.

Янгиликлар лентаси
0