19:26 07 Декабр 2016
Эфир
Компьютер фойдаланувчиси

Ягона порталда мурожаатларни электрон имзосиз бериш мумкин бўлди

© Jeshu John
Жамият
Ҳавола олиш
12302

Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига фуқаролардан электрон рақамли имзони бекор қилиш ҳақида кўплаб мурожаатлар тушгани сабабли Ягона интерактив давлат хизматлари портал орқали мурожаатларни электрон рақамли имзосиз юбориш мумкин бўлди

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига фуқаролардан Ягона интерактив давлат хизматлари портал (ЯИДХП) орқали мурожаат йўллаганда электрон рақамли имзонинг (ЭРИ) мавжуд бўлиши шартлигини бекор қилиш ҳақида кўплаб илтимослар тушди. Шу муносабат билан мурожаатларни Ягона портал орқали ЭРИсиз ҳам юбориш имкониятини таъминлашга қарор қилинди.

Натижада фуқаролар Ягона портал орқали исталган давлат идорасига ЭРИсиз тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконига эга бўлдилар, деб маълум қилди Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

Ягона портал воситасида фуқаролар электрон рақамли имзога эга бўлмасдан туриб ҳам давлат ташкилотлари раҳбарларининг қабулига ёзилишлари мумкин эди.
Фуқароларга Ягона портал билан ишлашни енгиллаштириш ва унга кириш имкониятини кенгайтириш учун фойдаланувчи порталнинг ўзидаги тизим орқали, ID.UZ ҳамда UzCard тизимлари орқали ўзига қулай йўл билан порталга кириши мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаролари муайян муаммо-масала юзасидан мурожаат юборишда pm.gov.uz ва my.gov.uz каби асосий электрон воситалар билан бирга вазирлик ва идораларнинг расмий веб сайтлари қошида фаолияти ташкил этилаётган давлат органлари раҳбарларининг шахсий виртуал қабулхоналаридан ҳам фойдаланишлари мумкин. Мазкур усулда йўлланган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ҳам муддат, ҳам сифат жиҳатидан юқоридагиларники билан бир хил бўлиши белгиланган.

Давлат раҳбарияти, вазирлик, идоралар раҳбарларига бевосита мурожаат қилишнинг воситаларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган мазкур тадбирлар Ўзбекистоннинг барча фуқаролари учун ҳукуматнинг янада очиқ ва қулай бўлишига замин яратади.

Асосий мавзулар