Президент сайловида 6 мингга яқин сайловчи муддатидан олдин овоз берди

© Foto : Saeimas Preses dienestsОвоз бериш
Овоз бериш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Муддатидан олдин овоз бериш сайлов кунига ўн кун қолганида бошланади ва сайлов кунидан бир кун олдин ниҳоясига етади

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Президенти сайловида олти мингга яқин сайловчи муддатидан олдин овоз берди, деб хабар берди республика МСК матбуот хизмати РИА Новостига.

"Муддатидан олдин овоз беришнинг биринчи кунида сайлов участкаларида 5964 сайловчи овоз берди. Биз кишилар ўз сайловчилик ҳуқуқини амалга ошириш учун онгли равишда ташриф буюришаётганини кўриб турибмиз", — деди МСК вакили.

Сайлов қонунчилигига кўра сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловдан бир кун олдин ниҳоясига етади.

Овоз бериш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 24 ноябрдан 2 декабрга қадар муддатидан олдинги сайловлар ўтказилади

Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, Ўзбекистон Президенти сайловларини ўтказиш учун 9381та сайлов участкаси тузилди, улардан 44таси хорижий мамлакатларда ташкил этилган.

Мамлакатда расман фаолият кўрсатаётган барча тўрт партия томонидан илгари сурилган номзодлар рўйхатга олинган. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Сарвар Отамуратов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ҳатамжон Кетмонов, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан Наримон Умаров Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар этиб рўйхатга олинди.

Янгиликлар лентаси
0