16:57 08 Декабр 2016
Эфир
Овозларни санаш архив сурат

ФЖШМҚМИ сўрови: фуқароларнинг 81,5%и кимга овоз беришини билади

© Sputnik/ Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда президент сайлови (125)
77101

ФЖШМҚМИ 1130 киши орасида сайловлар ҳақида жамоатчилик фикрини баҳолаш бўйича сўров ўтказди, сўровда иштирок этганларнинг 39%и 30 ёшгача бўлганлардир

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан мамлакат аҳолисининг бўлажак президент сайловлари борасидаги жамоатчилик фикрини баҳолаш мониторинги ўтказилди, деб хабар берди ФЖШМҚМИ матбуот хизмати.

Сўровда 1130 киши иштирок этди. Иштирокчиларнинг 39%ини 30 ёшгача бўлганлар ташкил қилди.

Сўров натижалари қатнашчиларнинг 71%и сайлов кампанияси боришини бевосита кузатиб бораётганлиги ва бўлажак сайловлар Ўзбекистон келажаги учун муҳим аҳамиятга эгалигига ишонишларини кўрсатди.

Сўровда иштирок этганларнинг 95%и 4 декабр куни сайловда албатта қатнашишини билдирди.

Сўров вақтида иштирокчиларнинг 81,5%и кимга овоз бериш борасида бир қарорга келиб бўлганлигини айтди. Сайловолди тарғибот ишлари натижаларига кўра, ўз номзоди ғояларини тарғиб қилиш бўйича ишларни баҳолаш рейтингининг энг юқори ўрнини ЎзЛиДеП эгаллади.

Сўралганларнинг 75%и Президентликка номзодларнинг сайловолди дастурлари бир-бирлариникидан фарқ қилади деб ҳисоблайди.

Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (125)

Асосий мавзулар