19:24 07 Декабр 2016
Эфир
Музыкальный фестиваль песен Анны Герман в Варшаве

Польшада Анна Герман конкурсида Ўзбекистонлик хонанда махсус соврин олди

© www.festiwalpiosenki.pl
Жамият
Ҳавола олиш
551 0 0

Ажойиб овоз соҳиби Анна Герман Совет Иттифоқининг энг машҳур хонандаларидан бири эди. У ижро этган “Нежность”, “Светит незнакомая звезда”, “А он мне нравится”, “Один раз в году цветут сады” кўплаб кинофильмларга киритилган ва миллионлаб кишилар уларни севиб тинглаган.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Варшавада, Ўзбекистонда туғилиб ўсган машҳур поляк хонандаси Анна Герман қўшиқларига бағишланган Фестивал бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги. 

Ушбу фестивал доирасида Анна Герман қўшиқларини ижро этиш бўйича мусиқали конкурс бўлиб ўтди. Конкурсининг биринчи босқичида Полша, Германия ва Франциялик ҳайъат аъзолари 72 ариза орасидан керакли вокал ва ижрочилик талантига эга бўлган 27 хонандани танлаб олишди. 

Конкурсда Ўзбекистонлик санъаткор Фарида Гиргин ҳам Анна Германнинг машҳур “Эвридика” қўшиғини поляк тилида ижро этиш бўйича махсус соврин олди. Ҳайъат аъзолари Фарида Гиргин ижросини юқори баҳолаб унга “Анна Герман қўшиқларини поляк тилида ижро этган энг яхши чет эллик ижрочи” мукофотини тақдим этишди.

“Ўзбекистонлик хонанданинг ижроси ушбу концертнинг ёрқин безаги бўлди. Ижрочи томошабинларни ўз маҳорати ва овози билан хурсанд қилди. Ундан ҳамма ўрнак олса бўлади”, — деди Анна Герман фонди директори А.Рачинска

Ажойиб овоз соҳиби бўлган Анна Герман Совет Иттифоқининг энг машҳур хонандаларидан бири эди. У ижро этган “Нежность”, “Светит незнакомая звезда”, “А он мне нравится”, “Один раз в году цветут сады” кўплаб кинофильмларга киритилган ва миллионлаб кишилар уларни севиб тинглаган.

Анна Герман 1936 йилнинг 14 февралида Ўзбекистоннинг Урганч шаҳрида туғилган.  Бир йил ўтиб унинг ота-онаси Тошкентда кўчиб ўтишган. Болалигида қорин тифи билан касал бўлиб ўлим тўшагида ётган Аннани тошкентлик ўзбек қўшниси қандай ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида унинг онаси Ирма Мартенс хотираларидан бу ерда ўқинг. 

Ўзбекистонда туғилиб ўсган Анна Герман, болалиги ўта оғир уруш йилларига тўғри келган бўлсада, Ўзбекистонга ва ўзбек халқига бир умр миннатдор бўлиб ўтган. Бу ҳақида мана шу ерда танишишингиз мумкин.

Анна Германнинг изтиробли тақдири ҳақидаги суратга олинган филмдан қизиқарли лавҳаларни youtube да томоша қилишингиз мумкин.

Асосий мавзулар