Тв, радио, интернет - Ўзбекистон аҳолисига қай бири қизиқ?

© RIA NovostiСмартфонда янгиликлар билан танишиш
Смартфонда янгиликлар билан танишиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ўтказилган сўров интернет фойдаланувчиларининг ярмидан кўпи телевизор ва радиодан фойдаланмасликларини кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Тошкент реклама ассоциацияси Ўзбекистон медиа-бозорида изланиш ўтказди, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Today.

Сўровда 1700дан ортиқ киши иштирок этди, уларнинг аксарияти 20-45 ёшли фуқаролар бўлди.

Сўров нажиаларига кўра, фуыароларнинг 95% итернетга кунига бир неча марта киришини тасдиқлашди. Шуникгдек улар интернетга киришда компьютер, ноутбук ва смартфон каби турли ускуналардан фойдаланишларини таъкидлашган.

Телевизор ишқибозлари қуйидаги гуруҳларга бўлинди: сўралганларнинг 33% ҳар кун ҳеч бўлмаса бир маротаба телекўрсатувлар томоша қилишларини, 19% кунига бир неча марта томоша қилишларини таъкидлашди.  13,8% — аҳоли эса умуман телевизор томоша қилмасликларини айтишди.

Радио масаласига келсак, сўралганларнинг 45% умуман радио эшитмасликларини, 14,6 % эса кунига бир маротаба радиоэшиттиришлар тинглашларини ва фақат 8% доимий равишда радио эшитиб боришларини хабар қилишган.

"Тошкент реклама ассоциацияси доимий равишда аҳолининг медиа фаоллигини доимий равишда ўганиб келишмоқда. Ўтказилган ушбу сўров ҳам аҳолининг оммавий медиа воситаларига бўлган талаби қандай ўзгариб бораётганини ўрганиш учун қўйилган муҳим қадам бўлди", — дейди Ассоциация вакили Анвар Йўлдошев.

Янгиликлар лентаси
0