19:29 07 Декабр 2016
Эфир
Хатамжон Кетмонов

Хатамжон Кетмонов сурхондарёлик сайловчилар билан учрашди

© пресс-служба НДПУ
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда президент сайлови (125)
31 0 0

Қумқўрғон туман ҳокимлигининг мажлислар залида видеоконференцалоқа тарзида ташкил этилган учрашувда 3 минг нафарга яқин сайловчи иштирок этди

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов сурхондарёлик сайловчилар билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси сайтида маълум қилинмоқда.

Қумқўрғон туман ҳокимлигининг мажлислар залида видеоконференцалоқа тарзида ташкил этилган учрашувда туман ва шаҳарлардаги студиялар орқали 3 минг нафарга яқин сайловчи иштирок этди.

Хатамжон Кетмонов сайловчилар олдида қилган маърузасида мустақиллик йилларида фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши учун жаҳонда умумэътироф этилган меъёрларга мувофиқ сайлов тизими шаклланганлигини қайд этди.

Номзод корхона ва иш берувчиларнинг тегишли ҳудудлардаги касб-ҳунар коллежларига бириктирилиши ҳамда мунтазам ҳаракатдаги «коллеж-корхона» алоқаларини йўлга қўйиш, муҳим-ижтимоий-иқтисодий дастурлар билан боғлиқ равишда замонавий касбга эга бўлган кадрлар тайёрлаш масаласи ҳал қилинишига эришиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, ногиронлар меҳнат қилиши учун ихтисослашган корхоналар ташкил этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш, жумладан, ушбу мақсадда давлатнинг марказлашган сармоялари ҳисобидан бундай корхоналар тармоғини ривожлантириш ва йирик корхоналарга касаначилик иш жойларини ташкил этиш бўйича мажбурий квоталар белгилаш орқали жисмоний имконияти чекланган шахслар (ногиронлар)ни касаначилик фаолиятига жалб қилишни кенгайтириш зарурлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Номзоднинг сайловолди дастури юзасидан берилган саволларга Хатамжон Кетмонов атрофлича жавоб берди.

Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (125)

Асосий мавзулар