19:29 07 Декабр 2016
Эфир
МЦКнинг ишга туширилиши

Тошкентда Москвадаги каби ҳалқа йўли пайдо бўлади

© Sputnik/ Максим Блинов
Жамият
Ҳавола олиш
63821

Бу йўлда замонавий кондиционер тизими билан жиҳозланган махсус ва қулай электропоездлар ҳаракатланади

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Тошкентда 2030 йилга қадар Москвада яқинда ишга туширилган ҳалқа йўли каби махсус электропоездлар қатнайдиган темир йўлини қуриб битказиш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Мазкур ҳалқа йўли Тошкентни бутун айлана бўйлаб қамраб олади, унинг тахминий узунлиги, мутахассисларнинг баҳолашларича, 66 километрдан ошади. Бу йўлда замонавий кондиционер тизими билан жиҳозланган махсус ва қулай электропоездлар ҳаракатланади. Ҳозирда мазкур кенг миқёсдаги лойиҳани амалга оширишнинг лойиҳалаш босқичи бошланган.

"Йўлнинг асосий қисми Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб ўтади. Бу йўловчиларнинг шаҳарнинг бир туманидан иккинчи туманига бориш йўлини анча қисқартиради. Бугунги кунда пойтахтнинг йирик бозорлари, масалан "Бек Барака", "Ўрикзор" бозорлари шаҳар четида жойлашган ва аҳоли бозорга бориш учун шаҳарнинг марказий қисмидан ўтишига тўғри келади ва бу қўшимча жамоат транспорти, тирбандликларнинг юзага келиши дегани. Янги йўл бошқа жамоат транспортларига бўлган юкламани сезиларли равишда камайтиради", — деди ҳукуматдаги манба.

Лойиҳани молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади, шунингдек, Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт фонди кредити, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг маблағларини жалб этиш режалаштирилган. Қурилишнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 190 миллион долларга яқин маблағни ташкил этади.

Асосий мавзулар