19:28 07 Декабр 2016
Эфир
Билл Гейтс

Microsoft - 40 йиллик муҳаббат ва нафрат тарихи

AFP / GABRIEL BOUYS
Жамият
Ҳавола олиш
209 0 0

Кичкина юмшоқлар - дастурчилар ўзаро Microsoftни шундай деб аташади, яратган дастурлар даставвал кўплаб нуқсонларга эга бўлган бўлсада, компютерларни ҳаётнинг барча соҳаларига кириб келишида уларнинг ўрни муҳим бўлди.

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Яқинда Microsoft компанияси 40 ёшга тўлди. АҚШда илк пайдо бўлган Мicrocomputer software иборасининг маъноси компьютерлар учун дастурлар маъносини билдирар эди, РИА Новости маълумотларига асосан.

Компьютерни оммавийлаштирган IT маҳсулотлар

1970 йилларда энг қўлай бўлган BASIC дастурлаш тили Microsoft компанияси пайдо бўлишидан бир неча йил олдин яратишган эди, лекин Билл Гейтс ва Пол Аллен ушбу оддий дастурлаш тилидан қулай тартибда фойдаланиш учун  1975 йилда биринси шахсий компьютер — Altair 8800 ни яратишади. Ушбу компьютер жуда арзон нархи туфайли АҚШда кейин бутун дунёда ўта оммавийлашиб кетди.

Компьютер MITS Altair 8800
Компьютер MITS Altair 8800
Ўша вақтларда компьютерлар хотираси жуда кичик бўлиб, уни кенгайтириш мушкул ва қиммат эди. Altair учун махсус ёзилган BASIC компьютер хотрасида кам жой эгаллаб, дастурчиларга ўз дастурарини яратиш учун катта имконият яратиб берар эди. Айнан шу компьютер ва дастур уйғунлиги Altair 8800 компьютерларининг ўта оммавийлаштириб Microsoft компанияси учун дастлабки муваффақиятни олиб келди.  

MS-DOS

1970 йилларда шахсий компьютерлардан фақат дастурчилар ёки махсус тайёрлов курсидан ўтган кишилар фойдаланиши мумкин эди. Чунки бунинг учун BASIC ёки бошқа дастурлаш тилини билиш керак бўларди.

1981 йилда IBM компанияси буюртмасига кўра, Seattle Computer Products томонидан яратилган DOS (Disk Operating System) операцион тизими яратилган. У жуда оддий бўлиб, компьютер экранида пайдо бўлган икки таблица ёрдамида файлларни кўчириш, нусха олиш, бирор дастурни танлаб уни ишга тушириш каби компьютерни дастур коммандаларидан оддийроқ усул билан бошқариш имконини берар эди.

Microsoft ушбу операцион тизим ҳуқуқларини Seattle Computer Products компаниясидан сотиб олиб, уни такомиллаштирди. Ўша вақтлар етакчи компания бўлган IBM компьютерларида 1981-1991 йиллар давомида MS-DOS компьютерларни бошқаришга мўлжалланган энг оммавий тизим бўлди.

Windows 3.1 операцион тизими

1992 йилда пайдо бўлган, ойналар (windows) тизимига асосланган  Windows 3.1 операцион тизими компьютер дунёсида ҳақиқий револция эди. У компьюердан график интерфейс орқали фойдаланиш имконини берар ва фойдаланувчига амалга ошириши мумкин бўлган чексиз командаларни бажариш учун тугмани босиш етарли эди.  Дастурлаш тилини ҳам билиш талаб қилинмасди.  

Windows 3.1 операцион тизими биринчи 2 ой давомида 3 миллиондан кўп нусхада сотилди. Бу ўз вақтининг ҳақиқий рекорди эди. Кўп ойнали график операцион тизим ҳаммага маъқул келган эди.

Операционная система Windows 3.1 в окне виртуальной машины VMware
Операционная система Windows 3.1 в окне виртуальной машины VMware
Операцион тизими таркибига киритилган "Сапер" ва "Солитер" каби ўйинлар, аслида Windows фойдаланувчилари операцион тизим билан бир вақтда пайдо бўлган янги бошқарув асбоби – компьютер сичқонидан фойдаланишни ўргатиш учун яратилган эди.  

Windows XP

Бирин кетин пайдо бўлган Windows 3.1, Windows 95, Windows NT операцион тизимлари йил сайин яхшиланиб ва такомиллашиб борди, лекин барибир ушбу операцион тизимларни ишончли деб бўлмасди. Фойдаланувчилар тез-тез шикоят қилиб туришар эди. Масалан, 2000 йилда пайдо бўлган Windows ME (Millennium Edition) операцион тизимига "Mistake Edition" (Хато версия) лақаби мустаҳкам ўрнашиб олган эди.

Пасьянс Солитёр
Пасьянс "Солитёр"
Дастлаб 2001 йилда пайдо бўлган Windows XP операцион тизими (ОТ) кўпчиллик бошидан маъқул келди, чунки унинг интерфейси жуда чиройли эди. Иккинчидан янги ОТ эски ва янги ускуналар ва дастурлар бирлан яхши мувофиқлаштирилган эди. Учинчиси ва асосийси ушбу ОТ олдингиларига қараганда ишончли ишлар эди.

Windows XP Микрософт компанияси тарихида энг оммавий ОТ бўлди десак адашмаймиз. 2007 йилда яратилган Windows 7 ва Windows 8  тизимларини бошида ҳеч ким сотиб олмади, чунки фойдаланувчилар Windows XP билан ажрашишни исташмади.

MS Office

Microsoft компанияси текст ва таблицалар билан ишлаш учун керак бўладиган дастурлар мажмуасини 1990 йилдан яратишни бошлаган. Энг оммавий операцион тизим яратувчиси бўлган компания учун ўзининг офислар дастурини унга қўшиб сотиш мураккаб иш бўлмаган. Шу тариқа  MS Office дастурлар мажмуаси фойдаланувчилар орасида соҳа стандартига айланди.

Бугунги кунда "Микрософт Офис" дастурларидан миллардлаб кишилар фойдаланишмоқда. Буни ҳақиқий муваффақият деса бўлади.

Микрософт ақлли сичқончаси

Микрософт ойнали ОТ яратилганидан кейин Apple компьютерларида пайдо бўлган компьютер сичқончасига KYE System ўйлаб топган ғилдиркни ўрнатиб уни янада такомиллаштирди. Натижада жуда қулай ва бошқариш асбоби Microsoft Intellimouse,  яъни Микрософт ақлли сичқони пайдо бўлди.

Мышь Microsoft IntelliMouse
Мышь Microsoft IntelliMouse
Очкўз монополиячи

Шу ерда мақтовларни тўхтатиб, Microsoftнинг камчилик ва хатоларига ҳам бир назар ташлайлик.

Монополия – бу ёмон нарса. Монополист компаниялар, яхши ишламасдан катта фойда олиши мумкин. Бу борада соҳада экспертлари Microsoft компанияси маҳсулотлари оммайлашиб кетиши сири умуман уларнинг энг сифатли маҳсулот бўлгани учун эмас, балким агрессив тарғибот ва турли айёрликлар туфайли бўлган деб ҳисоблайди.

Масалан Office дастурларида ишлатилаётган турли чиройли шрифтлар даслаб Apple компанияси маҳсулотларида пайдо бўлган эди. Microsoft бўлса улардан нусха кўчириб олган холос. Бу ҳақида Стив Жобс телеинтервьюлардан бирида айтиб ўтганди.  

Компания, янги пайдо бўлаётган дастур ва маҳсулотлардан нусха кўчиришга, арзон гаровга сотиб олиб ўзлаштиришдан ҳеч қачон андиша қилмаган. Бу борада ҳатто Microsoft устидан муаллифлик ҳуқуқи ва монополия қонунини бузишда айбланиб юз марталаб судга берилган.

IT бозорида кўплаб операцион тизимлар ёки дастурлар бепул тарқатилиши одатий ҳол. Одатда дастурдар шахсий фойдаланувчилар учун бепул бўлиб, тижорат мақсади йўлида фойдаланилганда пўл тўланади. Microsoft бўлса ҳар бир маҳсулот нархини 80-200 $ миқдорида белгилаб, фақат пулга сотмоқда. Маҳсулот тиражини ҳисобга олганда бу нархлар жуда баланд.

Б.Гейтс во время визита в Москву
© Sputnik/ Владимир Вяткин
Б.Гейтс во время визита в Москву
Microsoft операцион тизими ва бошқа дастурлари фойдаланувчиларга ўзига маъқул бўлган дастурни фойдаланувчига мажбурлаши аниқланган ҳолатдир. Энг янги Windows 10 ОТ бу борада айниқса яхши танилган. Операцион тизим янгиланиб борган сари, ўзи истаган антивирус дастури, интернет браузери ёки бошқа дастурларни ишлаш ишламаслигини ҳал қилади. Бу борада россиянинг Лаборатории Касперского антивирус ишлаб чиқариш корхонаси Микрософт устидан Монополияга қарши қўмитага ҳам мурожаат қилган.

Махсус хизматлар хизматида

Ундан ташқари Microsoft ўз фойдаланувчилар ҳақида батафсил маълумотлар тўплаб бориши ва АҚШ махсус хизматлари билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиши – исботланган ҳолат.

“Microsoft сиз ҳақингизда, қурилмаларингиз, дастурларингиз, тармоқлар ва сиз улардан қандай фойдаланаётганингиз ҳақида маълумот тўплайди. Тўпланган маълумотлар сизнинг исми шарифингиз, электрон почта адресингиз, сизнинг қизиқишларингиз, интернет браузерда қидирган маълумотларингиз ва файлларингиз, амалга оширган қўнғироқларингиз, СМСларингиз, дастурлар ва улардан қандай фойдаланилгани ҳақида маълумотлардан иборат бўлади”, — дейилган компания фойдаланувчи шартномасида.

Эслатиб ўтамиз, Россияда давлат хизматида ишловчи ходимларга Microsoftнинг айрим дастурларидан фойдаланиш қонун томонидан таъқиқланган.

Nokiaни йўқ қилиш

Уяли алоқалар соҳасида ўта муваффақиятли бўлган фин компанияси Nokia ҳамманинг эсида бўлса керак. Кўпчиллик уларнинг маҳсулотидан узоқ вақт фойдаланган бўлиши ҳам мумкин. Nokia ўзига  хос дизайн ва хусусиятларга эга бўлган, сифатли алоқа воситалари ишлаб чиқарар эди.

Cмартфон Nokia N8
© Foto: Официальный сайт компании Nokia
Cмартфон Nokia N8
2011 йилда Nokia бренди қиймати 25 млрд $ ни ташкил қилар эди. Дунёнинг энг қиммат брендлари орасида компания 14 ўринда эди. Дунёга янги кириб келаётган смартфонлар йўналишини ривожлантириш учун Nokia “дўстона компания” деб аталмиш Микрософт билан ҳамкорлик шартномаси имзолайди ва Nokia раҳбари этиб Микрософт ходими Стивен Элоп тайинланади.

Икки йил ўтиб Nokia буткул инқирозга учрайди ва “дўсти” Microsoft томонидан уч баравар арзонга — 7,5 млрд $га сотиб олинади. Бизнесда буни – аввал банкрот қилиб кейин ютиб юбориш дейилади. Айрим экспертлар фикрига кўра, Nokia эга бўлган патентлар қиймати ҳам ушбу нархдан қиммат бўлган.

Асосий мавзулар