19:24 07 Декабр 2016
Эфир
Сайлов участкаси

Президент сайловда 35 минг фуқаро муддатидан олдин овоз берди

© Sputnik/ Костис Нтантамис
Жамият
Ҳавола олиш
34 0 0

Ўзбекистон президент сайловига муддатидан олдин овоз бериш сайловдан 10 кун олдин бошланган эди. Марказий сайлов комиссияси хабарига кўра 28 ноябр ҳолатига 35 минг киши овоз берган.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Марказий сайлов комиссияси хабарига кўра, Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнида 35 минг киши қатнашган, РИА Новости хабарига асосан.

"28 ноябрнинг 20:00 да муддатидан олдин овоз бериш учун сайлов участкаларига 34,7 минг киши ташриф буюрди. Муддатидан олдин овоз бериш давом этмоқда, қонунбузарликлар кузатилгани йўқ", — дейилган МСҚ вакили хабарида.

Белгиланган куни сайловда иштирок эта олмайдиган Ўзбекистон фуқаролари муддатидан олдин овоз бериш учун бунинг сабабини тушунтириб беришлари керак. Ўзбекистонда муддатидан олин овоз бериш белгиланган сайлов кунидан 10 кун олдин бошланиб бир кун олдин тугайди.

МСҚ хабарига кўра, Ўзбекистон президенти сайлови учун 9 мин сайлов участкалари ташкил қилинган. Улардан 44таси — мамлакат ташқарисида. Сайловда умумий ҳисобда 21 миллион фуқаро қатнашиши кутимоқда.

Асосий мавзулар