16:57 08 Декабр 2016
Эфир
Виртуал қабулхона саҳифаси. Архив сурат

Виртуал қабулхонага тушган мурожаатларнинг энг кўпи - Тошкент ҳокимиятига таалуқли

Sputnik / Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
187 0 0

Мурожаатларнинг энг катта қисми пойтахт аҳолиси томонидан юборилган. Бу асосан интернет фойдаланувчиларининг Тошкентда жойлашгани билан боғлиқ.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўтган икки ой давомида бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига 217 минта мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар статистикаси pm.gov.uz    сайтида жойлаштирилган.  

Хабарда айтилишига кўра, келиб тушган 216653та мурожаатдан 135 мингтаси кўриб чиқилган ва  уларга жавоб берилган, қолган 81653 таси айни дамда ҳал қилинмоқда.

Виртуал қабулхона саҳифаси
Виртуал қабулхона статистикаси

Мурожаатларнинг 55 % интернет орқали, 41% телефон орқали келиб тушган. Мурожаатларнинг аксарияти- 68 278 таси пойтахт аҳолисидан томонидан юборилган. Бу асосан интернет фойдаланувчиларининг Тошкентда жойлашгани билан боғлиқ.  

Мурожаатларнинг энг кўп қисми — 68 278таси Тошкент шаҳар ҳокимияти, 30 715таси  Тошкент вилояти ҳокимлиги, 16256таси Фарғона вилояти ҳокимлиги фаолияти билан боғлиқ бўлган. Шунингдек мурожаатларнинг катта қисми — 25657таси Ички ишлар вазирлиги фаолияти билан боғлиқ бўлган.

Виртуал қабулхона
Виртуал қабулхона статистикаси

Асосий мавзулар