16:54 11 Декабр 2016
Эфир
МСК раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов

МСК раиси Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди

© ЦИК РУз
Жамият
Ҳавола олиш
88 0 0

МСК раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов мурожаатида Президент сайлови мамлакат келажагини таъминловчи масъулиятли жараён эканлигини таъкидлайди

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси сайтида МСК раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломовнинг мамлакат сайловчиларига мурожаати эълон қилинди. МСК раиси ўз мурожаатида аҳолини ўз фуқаролик бурчини бажаришга чақиради.

Қуйида мурожаат матни келтирилмоқда:

Ҳурматли сайловчилар!

Азиз ватандошлар!

Биз мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим сиёсий жараён – 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида турибмиз.

Приглашение на выборы президента в Узбекистане
Sputnik / Стрингер
Ўзбекистон Президенти сайловига таклифнома

Конституциямизга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатимиз фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади.

Фуқароларимизнинг сайлов ҳуқуқлари қонунларимиз билан тўлиқ кафолатланган. Ҳар бир сайловчининг сайлов жараёнида эркин иштирок этиши учун барча шароитлар яратилган.

Юртимизда турли миллат ва элат вакиллари аҳил, тинч-тотув яшамоқдалар. Улар учун сайловга оид ҳужжатлар ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ ва тожик тилларида чоп этилиб, уларнинг эътиборига етказилмоқда.

Сайлов жараёнида фаол иштирок этиш – фуқароларимизнинг нафақат конституциявий ҳуқуқи, балки Ватан келажаги йўлида қарор қабул қилиш масъулияти ҳамдир.

Азиз сайловчилар!

Эслатиб ўтамиз, ҳар бир сайловчи – бир овозга эга. Бошқа сайловчилар учун овоз бериш қонунда қатъиян ман қилинган.

Муҳтарам отахон ва онахонлар, қадрли опа-сингиллар, ака-укалар!

Бу сайлов нурафшон истиқболимиз ва фарзандларимизнинг ёрқин келажагини таъминловчи масъулиятли жараёндир.

Ҳурматли сайловчилар!

Азиз ватандошлар!

Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва Ватан равнақи учун овоз берайлик!

Барчангизни 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақираман.

Асосий мавзулар