19:28 07 Декабр 2016
Эфир
Ўзбекистон ҳаво йўллари самолёти

Тожикистон ва Ўзбекистон авиапарвозларни тиклаш масаласини ҳал қилади

© Flickr/ Alec Wilson
Жамият
Ҳавола олиш
135 0 0

Ташриф якунларига кўра 2017 йилнинг биринчи ярмидан авиапарвозларни тиклаш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Чоршанба куни Тожикистон пойтахтида Душанбе ва Тошкент ўртасида авиақатновларни қайта тиклаш масаласи икки давлат транспортчилари учрашувида муҳокама қилинади, деб хабар берди РИА Новости Душанбе халқаро аэропорти матбуот котиби Жамила Хусейновага асосланиб.

"Таркибида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси вакиллари ҳам бўлган Ўзбекистон транспортчилари делегацияси Душанбе халқаро аэропортининг турли ҳаво кемаларини қабул қилиш ва икки мамлакат ўртасида авиақатнов ташкил этишга тайёрлигини кўриш мақсадида бу ердаги барча хизматлар билан танишиб чиқади", — деди у.

Ташриф якунларига кўра авиапарвозларни тиклаш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда.

Илгарироқ Тошкент 2017 йилнинг биринчи ярмидан Душанбе билан авиақатновлар тикланиши мумкинлигини истисно қилмаганди. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" раҳбари Валерий Тян Ўзбекистон 2017 йилнинг биринчи ярмидан Тожикистон билан авиақатновларни тиклашга тайёрлигини билдирганди.

Тяннинг сўзларига кўра, Тошкент Душанбе билан авиақатновларни тиклаш учун барча имкониятларга эга ва март ойидан бошлаб тожик йўналиши бўйича парвозлар ёзги қатнов жадвалига киритилиши мумкин. Ноябр ўрталарида турли вазирликлар, шунингдек транспорт вазирлиги вакиллари бўлган Тожикистон делегацияси Тошкентга ташриф буюрганди.

Икки давлат ўртасидаги авиақатновлар 1992 йилда, Тожикистонда фуқаролар уруши бошланганидан сўнг тўхтатилганди.

Асосий мавзулар