Сайлов куни овоз бериш жараёнини онлайн кузатиш мумкин

© ЦИК УзбекистанаЎзбекистон МСК онлайн конференцияси
Ўзбекистон МСК онлайн конференцияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент сайловида овоз бериш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида реал вақт режимида кузатиш мумкин бўлади

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда сайлов куни овоз бериш жараёнини онлайн режимда кузатиш, вилоятлар билан видеоалоқа орқали мулоқот ўтказиш имконини берувчи ягона компьютер тармоғи яратилди, деб хабар бермоқда NUZ.UZ.

4 декабр куни МСК Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш бўйича республика матбуот марказида ташкил этиладиган онлайн брифинглар орқали жамоатчиликни овоз бериш жараёнининг бориши билан таништириб боради.

Интерконтиненталь Ташкент меҳмонхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Сайлов олдидан ОАВлар учун пресс-клуб ташкил қилинди

Эслатиб ўтамиз, Президент сайловларини ўтказиш учун сайлов участкалари, жумладан хорижий давлатларда 44та сайлов участкаси ташкил этилган. Уларнинг барчаси овоз бериш учун керакли шароит ва жиҳозлар билан таъминланган.

Ҳар бир сайлов участкасида Президентликка номзодлар ҳақида маълумотлар мавжуд. Участка сайлов комиссиялари сайловчиларни овоз бериш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилишмоқда. Телерадиоканалларда сайлов ўтказиладиган кун, муддатидан олдин овоз бериш, сайлов бюллетенларини тўлдириш тартиби ҳамда сайлов участкалари фаолияти ҳақида эшиттириш ва видеолавҳалар берилмоқда.

Ўзбекистон Президенти сайлови 4 декабр куни бўлиб ўтади. Давлат раҳбари беш йил муддатга сайланади.

Янгиликлар лентаси
0