19:06 22 Июн 2017
Эфир
Рашид Алимов

Камилов ШҲТ Бош котиби билан учрашди

© МИД Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
38 0 0

Рашид Алимов 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш учун ШҲТ Кузатувчилар миссиясига бош бўлиб Ўзбекистонга ташриф буюрган

ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида маълум қилинди.

Рашид Алимов 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш учун ШҲТ Кузатувчилар миссиясига бош бўлиб Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Суҳбат чоғида ташкилотга аъзо давлатлар ва ШҲТ Котибияти вакилларидан иборат Кузатувчилар миссияси фаолиятининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ШҲТни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳамда июн ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Давлат раҳбарлари кенгаши қарорларининг ижро жараёни ҳам муҳокама қилинди.

2001 йилда ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. 2015 йилда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш жараёни ишга тушган. Арманистон, Озарбайжон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор мамлакатлар ҳисобланади.

Асосий мавзулар

  • День памяти и скорби в Ташкенте

    22 июнь - МДҲ мамлакатларида Хотира ва қайғу куни деб тан олинган. Бундан 76 йил олдин, 1941 йилнинг 22 июнида инсоният тарихида энг кўп қурбонларга олиб келган мудҳиш уруш бошланган эди.

    29
  • Ким Чен Ин, КХДР етакчиси

    Шимолий Кореяда фақатгина расман бунга рухсат олган қатор ташкилотлар Интернетга уланиш имкониятига эга. Шунинг учун ТИВ томонидан яратилган расмий сайт чет эллик фуқаролар ва мамлакатдан ташқарида яшаётган кореяликлар фойдаланишлари учун мўлжалланган

    28
  • Абитуриент

    Кириш синовларида тўплаган натижалари энг юқори баллнинг 30% (68,0 балл)дан кам бўлмаган, Давлат комиссияси томонидан белгиланган қўшимча ўринларга қабул қилинмай қолган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентлар ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробардан ортиқ оширилган тўлов-контракт тўлов тўлаш шарти билан ўқишга қабул қилинади

    305