19:28 07 Декабр 2016
Эфир
Чиқиндини қайта ишлаш заводи архив сурат

Бухорода чиқиндини қайта ишлаш заводи ишга тушади

© Sputnik/ Михаил Мокрушин
Жамият
Ҳавола олиш
99 0 0

Ҳозирда завод қуриладиган ҳудудда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Шу йилнинг охиригача Бухоронинг Когон туманида чиқиндини ажратиш ва қайта ишлаш заводи ишга тушади. Бу ҳақда Бухоро шаҳридаги "Махсусавтохўжалик" МЧЖ директори Ашур Аларовга асосланиб nuz.uz хабар берди.

"Биз ҳудудни танлаб бўлдик, ҳозирда у ерда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Биринчи навбатда чиқиндини ажратиш станциясини қуриш ниятидамиз", — деди Аларов.

Унинг сўзларига кўра, улар бир нечта давлатларнинг бу борадаги технологик таклифларини ўрганиб чиққанларидан сўнг хитойлик ҳамкорлар билан ишлашни маъқул кўришган.

Бугунги кунда махсус автохўжаликда уч миллиард сўмлик лизинг эвазига сотиб олинган ўттизта махсус машина, учта мульти лифт, бир миллиард 210 миллион сўмга сотиб олинган 55та металл контейнер мавжуд. Ҳар куни хўжаликнинг 150 нафар ишчиси 65та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидан икки юз тоннадан ортиқ чиқиндини йиғиштириб олишади. Вилоят марказидаги кўп қаватли уйлар ҳудудларида 80та махсус чиқинди йиғиш жойлари ташкил этилган.

Ёнилғи-мойлаш материалларини тежаш мақсадида барча транспорт метан гази асосида юради. Бундан ташқари, ҳар бир машинанинг қатъий жадвал асосида ишлашини назорат қилиб туриш мақсадида уларга GPS тизими ўрнатилган.

Келажакда биогаз ва РДФ ёқилғиси ишлаб чиқариладиган завод қуриш режалаштирилган.

Асосий мавзулар