19:27 07 Декабр 2016
Эфир
Юқори тезликка эга поезд, архив сурат

Шов-шув: 4-декабр куни Ўзбекистонга кириш чиқиш таъқиқланади

© Flickr/ Germán Saavedra Rojas
Жамият
Ҳавола олиш
651 0 0

4-декабр куни мамлакатга кириш ва чиқиш таъқиқланадими деган саволга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Музраф Икромов "ортиқча шов-шувлар учун ҳеч қандай асос йўқ", дея жавоб берди, деб ёзмоқда "Даракчи" нашри

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Президент сайлови жараёнини ёритиш бўйича "Пресс-клуб Elections.uz-2016" ўз фаолиятини бошлади, деб хабар қилади "Даракчи" нашри.

Хабарда таъкидланишича, пресс-клубнинг биринчи иш куни доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Музраф Икромов, Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Хўжаева, ФЖШМҚМИ эксперти Дилафруз Сўфиевалар иштирокида журналистлар билан учрашув бўлиб ўтказган.

Хусусан, журналистлар томонидан сўнгги вақтларда айрим ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Ўзбекистонга 4 декабрь Ўзбекистон Президенти сайлови куни кириш ва чиқишда чекловлар ўрнатилиши хусусидаги миш-мишлар юзасидан экспертларга савол билан мурожаат қилинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Музраф Икромов қуйидагича жавоб берган: "Ортиқча шов-шувлар учун ҳеч қандай асос йўқ. 4 декабрь куни мамлакатимиз ҳудудида жамоат транспортининг барча турлари одатдаги тартибда ишлайди. Ўзбекистонга кириш ва чиқишда ҳам ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган".

Теглар:
ёпилади, йўллар, сайлов, 4 декабр, сайлов, Ўзбекистон

Асосий мавзулар