Ўзбекистонлик талаба ШҲТ танлови ғолиби бўлди

© AFP / MARK RALSTONШҲТ давлатлари байроғи
ШҲТ давлатлари байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ШҲТнинг 15 йиллик юбилейини нишонлаш доирасида ташкилот Котибияти томонидан "Шанхай ҳамкорлик ташкилотига 15 йил: Ташкил топиш. Тараққиёт. Истиқболлар" мавзуида энг яхши илмий мақола танлови эълон қилинган эди

ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Ўзбекистон ТИВ тасарруфидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси Давлат Умаров ШҲТнинг 15 йиллик юбилейи муносабати билан ўтказилган танловда ғолиб бўлди. Бу ҳақда ТИВ расмий сайтида хабар берилмоқда.

ШҲТнинг 15 йиллик юбилейини нишонлаш доирасида ташкилот Котибияти томонидан "Шанхай ҳамкорлик ташкилотига 15 йил: Ташкил топиш. Тараққиёт. Истиқболлар" мавзуида энг яхши илмий мақола танлови эълон қилинган эди.

Мазкур танловда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси Давлат Умаров ғолиб деб топилди ҳамда унга Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш учун ШҲТ Кузатувчилар миссиясига бош бўлиб Тошкент шаҳрига келган ташкилот Бош котиби Рашид Алимов томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совға топширилди.

Котибият кенгашининг махсус йиғилишида таъкидланишича, 19 ёшдан 23 ёшгача бўлган талабаларда ШҲТ муаммоларини ўрганишга катта қизиқиш борлиги маълум бўлди. Топширилган ишларда ШҲТнинг ташкил топиш тарихи ва шаклланиш босқичлари ёритилган. Муаллифлар ташкилот доирасидаги долзарб масалаларни таҳлил қилдилар ва уларни ҳал қилиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Буни ташкилот Бош котиби Р.Алимов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тасарруфидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари олдида сўзлаган нутқида таъкидлаб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0