03:26 11 Декабр 2016
Эфир
Об-ҳаво

Ўзбекистонга илиқ ҳаво қайтди

© Ana_J
Жамият
Ҳавола олиш
430 0 0

20 даража атрофидаги илиқ ҳаво уч-тўрт кун давомида сақланиб туради

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Яқин икки кун давомида синоптиклар мамлакатнинг барча вилоятларида ҳаво исиб кетишини кутишмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, бугун Тошкентда ҳаво ҳарорати 18-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам бугун кундузи ҳаво 12-20 даража илиқ бўлади. Республиканинг бошқа вилоятларида ҳам ҳаво ҳарорати 10-20 даража атрофида бўлади.

20 даража атрофидаги илиқ ҳаво уч-тўрт кун давомида сақланиб туради.

Бироқ 3 декабрга келиб синоптиклар ёмғир ёғишини, 6 декабрдан эса ҳаво ҳароратининг пасайишини тахмин қилишмоқда.

Асосий мавзулар