03:22 11 Декабр 2016
Эфир
Москвадаги жоме масжиди

Москвада 1000 кишига мўлжалланган масжид қурилади

© Sputnik/ Глеб Киселев
Жамият
Ҳавола олиш
192 0 0

Крганов айни пайтда муфтийлик "мазкур мажмуа қурилишини тўлиқ молиялаштиришга тайёр жудаям эътиборли Россия компаниялари" билан келишувга эришилганини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Янги Москвада мингга яқин кишини сиғдирувчи масжид ва маданият-маърифат маркази қурилиши мумкин, қурилишга ҳомийлик қилувчилар топилди, деди Россия мусулмонлари диний жамияти раҳбари, Москва муфтийси Албир Крганов РИА Новостига берган интервьюсида.

"Бугун биз Москва ҳокимиятидан Москва шаҳри мусулмонлари диний бошқармаси ва "Москва муфтийлиги" номидан ер участкаси ажратишни сўраймиз. Ҳозирда Янги Москва ҳудудида масжид қуриш масаласи ҳал этилмоқда. У ерда Россиянинг бошқа анъанавий динлари объектларини қуриш бўйича қарор қабул қилинган, мусулмонлар ҳам тегишли қарорни кутишмоқда. Қарор ижобий бўлади деб умид қиламан", — деди у.

Ўз ичига масжидни ҳам олувчи маданият-маърифат маркази барча учун очиқ бўлади. Масжид минг кишига мўлжалланган. 

Крганов айни пайтда муфтийлик "мазкур мажмуа қурилишини тўлиқ молиялаштиришга тайёр жудаям эътиборли Россия компаниялари" билан келишувга эришилганини маълум қилди.

Бугунги кунда Москвада Жоме масжиди, Замоскворечьедаги Тарихий масжид, Поклонная горадаги масжид ва Отрадноедаги "Ёрдам" масжидлари фаолият кўрсатмоқда. Пойтахт мусулмонлари жамияти вакиллари диндорлар ибодати учун бинолар етишмаётганлиги ҳақида кўп марта мурожаат билан чиқишган эди.

Асосий мавзулар