03:22 11 Декабр 2016
Эфир
Европа Иттифоқи байроқлари. Архив сурат

ЕИдан чиқиш референдуми тарафдорлари кўпаймоқда

© REUTERS/ Ralph Orlowski
Жамият
Ҳавола олиш
381 0 0

Sputnik.Мнения: Европа мамлакатларида ўтказилган сўров аҳоли орасида ЕИдан чиқиш тарафдорлари кўпайиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Sputnik.Мнения ўтказган сўровга кўра, Европа мамлакатлари аҳолисининг катта қисми ЕИдан чиқиш ҳақида референдум ўтказиш тарафдори.

Италиянинг 53%, Франциянинг 47%, Германиянинг 43%, Испаниянинг 39% ва Польшанинг 38% аҳолиси шундай референдум ўтказиш тарафдори бўлишди. Сўров IFop компанияси томонидан Sputnik ахборот агентлиги ва радиоси учун ўтказилди.

Шу билан бир вақтда ўтказилган “Сиз ўз мамлакатингизда ЕИдан чиқиш ҳақида референдум ўтказилишини истайсизми деган саволга, полякларнинг 62%, испанияликларнинг 61%, немисларнинг 57%, французларнинг 53%, италияликларнинг 47% — йўқ деб жавоб берди. 

ЕИда референдум тарафдорлари кўпаймоқда
© Sputnik/
ЕИда референдум тарафдорлари кўпаймоқда

Шуниси қизиқарлики, 2016 йилнинг июлига нисбатан, референдум ўтказиш тарафдорлари сони Испанияда 34% дан 39% гача, Италияда 46%дан 53%гача, Польшада 33% дан 38% гача ўсган.

Сўров Франциянинг энг тажрибали тадқиқот компанияларидан бири— IFop томонидан —2016 йилнинг 22-26 октябр кунлари ўтказилди. Франция, Германия, Испания, Италия ва Польшада ўтказилган сўровда 18 ёшдан катта бўлган 5019 респондент иштирок этди. Сўровда иштирок этганларнинг жинси, ёши ва турар жойини ҳам аниқланган. Ушбу сўров хатолиги +/- 3,1% ни ишончлилик эҳтимоли 95% ни ташкил қилади.

Sputnik.Мнения — жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган халқаро лойиҳа бўлиб, ўз фаолиятини 2015 йилнинг январида бошлади. "Sputnik. Мнения"нинг сўровлар ўтказиш бўйича дунёда етакчи бўлган Populus, IFop ва Forsa компаниялари билан ҳамкорлик қилади. "Sputnik. Мнения" доимий равишда МДҲ, АҚШ ва Европа мамлакатларида энг долзарб ижтимоий ва сиёсий муаммолар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш билан шуғулланади.

Sputnik (sputniknews.com) — халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мултимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади. Sputnik янгиликлари доимий равишда 30 тилда нашр этилиб келмоқда. Инглис, араб, испан ва хитой тилида хабарлар 24 соат давомида чиқиб туради. Sputnik.Мнениянинг бошқа хабарлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Асосий мавзулар