03:27 11 Декабр 2016
Эфир
Колумбияда самолёт қулаб тушган жой

Мирзиёев Бразилия Президентига ҳамдардлик билдирди

AFP / Raul ARBOLEDA / STR
Жамият
Ҳавола олиш
93 0 0

29 ноябр куни бортида Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби футболчилари бўлган самолёт ёқилғи тугаб қолиши оқибатида қулаб тушганди

ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Бразилия Президенти Мишел Мигел Элиас Темерга Колумбияда Бразилия йўловчи самолётининг ҳалокатга учраши ва натижада кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан самимий таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

"Мамлакатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этиб, жароҳат олганларга эса тез орада соғайиб кетишни тилади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 29 ноябр куни бортида Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби футболчилари бўлган самолёт ёқилғи тугаб қолиши оқибатида қулаб тушганди. Самолётда бўлган 77 нафар кишидан 10 нафари омон қолган.

Асосий мавзулар