03:22 11 Декабр 2016
Эфир
Ежегодное послание президента РФ В. Путина Федеральному Собранию

Владимир Путин мурожаатномасидан асосий фикрлар

© Sputnik/ Григорий Сысоев
Жамият
Ҳавола олиш
108452

Россия президентининг йиллик анъанавий мурожаатномаси ўз ичига Россиянинг ички ва ташқи сиёсатида яқин келажакдаги стратегик муҳим ривожланиши йўналишларини қамраб олган.

ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Бугун Россия президенти Катта Кремль саройида Федерация Кенгаши вакилларига мурожаат қилди. Президент мурожаатида иқтисод, ижтимоий муаммолар ички сиёсатга кўпроқ эътибор берилди. Қуйида Владимир Путиннинг нутқидан муҳим иқтибослар келтирамиз.

Фуқаролар бирлашди

Мен буни кўп марта айтганман, яна бир марта такрорлайман, фуқароларимиз ватанпарварлик қадриятлари атрофида бирлашди. Бугун биз буни кўриб турибмиз. Муаммолар мавжуд бўлишига қарамасдан, уларни биргаликда ечиш мумкинлигига ишонч пайдо бўлди. Ушбу бирлашиш халқнинг Россия келажаги учун қайғуриши ва биргалишиб ҳаракат қилшга тайёр эканлигидан далолат беради.

Ўзаро ҳурмат ва адолат

Ўзаро ҳурмат ва адолаь принциплари барча учун барорбар қимматга эгадир. Биз уларга эришиш учун бел боғлаб иш бошладик ва халқаро майдонда Россия ўз овозига эга бўлди.

Энди мамлакат ичида ҳам шундай тенгликка эришиш керак. Бизда ҳар қандай ноҳақлик жуда кескин қабул қилинади. Бизнинг маданиятимиз шунақа. Фуқаролар ўзининг ижодий, тадбиркорлик ва бошқа қобилятларини амалга ошириш учун барчага тенг имкониятлар яратилишини истайди.

Яқинда бўлиб ўтган Дума сайловлари жамиятда давлат қонунчилик органларига бўлган ҳурматни ошганини кўрсатди.

Бугун бирлашган жамият ҳақида сўз бораркан, мен атайлаб ёки хўжакурсин учун тўпланган одамларни назарда тутганим йўқ. Бугун биз халқнинг ўзи тушуниб етган бирлигининг гувоҳимиз.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, тарқоқ жамиятда бирор йирик мақсадга эришиб бўладими?  - Йўқ албатта. Бундай жамиятда турли авантюрачи, сепаратист ва чет мамлакатлар йўлида ишлайдиганлар давлат бошига келиши мумкин. Охир оқибат натижа ҳамма жойда бир хил – минглаб қурбонлар, иқтисодий тушкунлик ва қашшоқлик. Ундан ташқари ушбу воқеалар бошқа мамлакатларда ҳам ўта кескин миграция муаммолари келтириб чиқариши мумкин. Афсуски бу йил дунёда бунга мисоллар кўп бўлди. 

Тарих сабоқлари

Келаётган 2017 йил Октябр революциясининг 100 йилиги. Ушбу муносабат билан биз яна бир бор тарихга синчиков назар ташлашимиз керак. Қандай бўлсада, бу бизнинг тарих. Уни диққат билан ўрганиб, ҳурматли муносабатда бўлишимиз керак.  

Ўтмишдаги ишлардан қолган хафачилик, қаҳр ва ғазабни, у ёки бу сиёсий мақсадлар йўлида, бугунги кунда қайтадан кўтариб чиқмаслик керак. Ўтмишда барча халқлар учун турли фожеалар кўп бўлган. Келинг шуни эсдан чиқармайлик – биз ягона халқ, ва бизда фақат битта Россия бор.

Ижтимоий соҳа ва демография

Сиёсатимизнинг асосий мақсади одамларимизни сақлаб қолиш ва кўпайтириш. Россия халқи – бу унинг асосий бойлигидир. Шунинг учун биз оила қадриятлари ва соғлом турмуш тарзини тарғиб  қилмоқдамиз. Бугунги кунда бизда туғилиш коэфиценти ошмоқда. 2013 йилдан буён 1,7 % бўлган бўлса 2016 йилда 1,78%ни ташкил қилди. Бу аксарият Европа мамлакатларидан кўп.

Биз ижтимоий соҳада турли ўзгаришлар киритиб уни одамларга янада яқин қилмоқдамиз. ОТМларда педагогик ва медицина мутахсисликларига бўлган талабнинг ошиши фаолиятимиз муваффақиятидан далолат.

Шунингдек, Бизда кўрсатилаётган тиббий хизматлар даражаси кескин ошиб бормоқда. Охирги ўн йил давомида юқори технологияли тиббий хизмат кўрсатиш даражаси 15 баравар ошди. Шунингдек чақалоқлар ўлими кўрсаткичи бўйича ҳам биздаги шароит Европа мамалкатларининг кўпидан  яхшироқ.

 Шуни айтмоқчиманки яқин орада, Россиянинг барча касалхоналари юқори тезликда ишлайдиган интернет алоқасига уланади. Бундан мақсад энг чет қишлоқларда жойлашган касалхона врачлари ҳам, керак бўлганда, ўз ҳамкасабаларидан маслаҳат олиш имконига эга бўлиши.

Россия ҳудуди кенглигини ҳисобга олиб, бизга ривожланган санитария авиацияси керак. Асосан Сибир ва Узоқ Шарқ ҳудудларига. Келаси йилдан бошлаб мамлакатнинг 34 ҳудудида санитария авиация хизматлари ривожлантирилади.

Россияда бирорта ҳам эски мактаб қолмаслиги керак, шунингдек педагоглар ҳам доимий равишда малака ошириб бориши керак. Ундан ташқари оила ичида ҳам бола тарбиясига эътиборни ошириш керак.

Шунингдек, мен ижтимоий соҳага Нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб қилиш тарафдориман. Бу борада маҳаллий бошқарув органларидан уларни ёллашда тортилмасликни сўрайман. Чунки бу соҳада ёрдам бериш унинг иши бўлган одамдан кўра ўз ихтиёри билан ёрдам қўлини чузган одамдан фойда  кўпроқ бўлади. Бизнинг жамиятда кўнгилчан ва ёрдам қўлини чўзишга тайёр одамлар жуда кўп.

2017 йил экология йили

БМТ 2017 йилни экология йили деб эълон қилди. Ушбу мносабат билан Ҳукуматга табиат бойлигининг ўзига хос ягона  намунаси бўлган Волга дарёси ва Байкал кўлини асраш бўйича дастурлар ишлаб чиқишни топшираман.

Бутун мамлакат бўйлаб ифлосланган ҳудудлар ва ноқонуний чиқиндихоналарни йўқ қилшга даъват этаман.

Москва  ва Санкт-Петербургда кенг кўламли йўл ҳаракатини модернизация қилиш ишлари бошлаб юборилган. Келаси йилдан бошқа катта шаҳарларда ҳам шундай ишларни олиб борилади. Федерал трассалар ва Қрим кўприги қурилишига катта эътибор берамиз.

Санкциялар ва иқтисод

Икки йил олдин биз жиддий иқтисодий чақириқларга дуч келдик. Бизни бегона най остида ўйнатмоқчи бўлишди. Бизга нисбатан иқтисодий санкциялар қўллашди. Буларнинг натижасида иқтисод ўсиши тўхтади. Ушбу санкциялар бизга иқтисодимиздаги камчиликларни яққол намойиш қилди. Биринчи навбатда сармоялар, замонавий технологиялар ва малакали кадрлар етишмаслигини намойиш қилди.

Бугунги кунга келиб ушбу муаммолар бирин кетин ҳал қилиниб бормоқда ва бу ўз самарасини бермоқда. Ўтган йил иқтисод сусайиши даражаси 3,7%ни ташкил қилган бўлса, бу йил 0,3 % атрофида бўлиши кутилмоқда.

Уй-жой қурилиш соҳаси 2015 йилда улкан натижалар кўрсатди – мамлакат бўйлаб 85 млн квадрат метр турар жой қурилди. Бу мамлакат тарихида ўзига хос рекорд бўлди.

Автомобил саноатида, юк машиналари 14,7%,  енгил автомобиллар 2,9%, автобуслар – 35% ўсиш кўрсатди, лекин қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш соҳаси натижалари яхши эмас.

Биз мароэкономик барқарорликка эришдик ва ўз маблағларимизни сақлаб қолишга муваффақ бўлдик. Олтин-валюта заҳираларимиз бўлса бироз ўсди ҳам.

Ўтган йили инфляция — 12,9% ни ташкил этган эди. Бу йил эса инфляция 6% дан кам бўлишини кутмоқдамиз. Бу охирги йиллардаги энг паст кўрсаткичлардан бири.

Санкциялар туфайли биз қишлоқ хўжалигини жиддий ривожлантиришга муваффақ бўлдик. Бу йил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиш бизга қурол-яроғ сотишдан кўра кўпроқ даромад келтирмоқда. 2015 йилда биз 14,5 млрд $ қурол сотган бўлсак 16,2 млрд $га қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилдик.

Назорат органлари ҳақида 

Биз назорат текширув органлари фаолиятини кескин равишда ўзгартирмоқчимиз. Келаси йилдан бошлаб ушбу соҳада ким, қаерда, кимни текшираяпти, қандай натижаларга эришилди — ҳамма нарса очиқ шаклда бўлади.  

IT технологиялар

Ушбу технологияларни ривожлантириш бу Россия миллий хавфсизлиги ва технологик мустақиллиги учун ўта муҳимдир. Бу бизнинг келажагимиз хавфсизлиги гаровидир. Шунинг учун ушбу соҳада биз ўз маҳсулотларимизни ишлаб чиқишимиз керак. Мен рақамли (IT) иқтисодни ривожлантиришни таклиф қиламан. Ушбу соҳани ривожлантириш учун барча маъмурий тўсиқларни олиб ташлаш керак. Соҳага сармоялар кириб келишини таъминлаш керак.

Ташқи сиёсатнинг асосий йўналишлари

Ҳаммага маълумки охирги вақтларда бизга ташқаридан туриб босим ўтказишга қилинган ҳаракатлар гувоҳи бўлдик. Бизга қарши барча пропаганда қуролари қўлланилди. Ҳатто спортчиларимиз ҳам бундан зарар кўрди.

Биз ҳеч ким билан қарама-қарши турмоқчи эмасмиз. Бу бизга ҳам, бизнинг ҳамкорларимизга ҳам, дунё ҳамжамиятига ҳам керак эмас. Россияни душман сифатида кўришни истаган айрим давлатлардан фарқли ўлароқ, биз ҳеч кимни ўзимизга душман деб ҳисобламаймиз. Бизга дўстлар керак, лекин, биз ҳеч кимга “ўзимизни хафа қилгани” қўймаймиз. Биз ўз тақдиримизга ўзимиз хўжайин бўламиз. Келажагимизни бировлар маслаҳатисиз қурамиз.

Биз хавфсзлик ва барча халқ ва миллатлар ривожланиши учун бир хил имконият яратиш тарафдоримиз. Биз халқаро ҳуқуқ нормаларини ҳурмат қилиш  ва кўп қиррали дунёда яшаш тарафдоримиз.

Россия БМТ, “Йигирмалик гуруҳи”, ОТОИИ (АТЭС) каби ташкилотлар таркибида ўзининг ШҲТ, КХШТ ва БРИКС ташкилотларидаги ҳамкорлари билан ижобий кун тартибини олдинга суриб боради.

Ташқи сиёсатда Евроосий Иқтисодий Иттифоқи доирасида ва МДҲ мамалкатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш Россия учун устувор йўналиши бўлиб қолади.

Бугунги кунда Хитой дунёнинг энг йирик иқтисодига айланмоқда. Бу борада бизнинг Хитой билан ҳамкорлигимиз ҳам йил сайин турли йирик лойиҳалар билан тўлиб бормоқда.

Ташқи сиёсатимизда Ҳиндистон билан имтиёзли ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш алоҳида ўрин тутади.  

Шунингдек биз ўзимизнинг шарқий қўшнимиз бўлган Япония билан алоқаларни ривожлантиришни режалаштирганмиз.

АҚШнинг янги маъмурияти билан ҳам тенг ҳамкорлик муносабатлари ўрнатишга тайёрмиз.

Асосий мавзулар