03:23 11 Декабр 2016
Эфир
Оқсарой қароргоҳи

Оқсарой ўрнига янги қароргоҳ қурилиши ҳақидаги хабар инкор этилди

© Sputnik/ Алексей Никольский
Жамият
Ҳавола олиш
1033 0 0

ОАВда Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи ҳудудида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов учун хотира музейи барпо этилиши ҳамда янги Президент учун янги қароргоҳ қурилиши ҳақида хабарлар тарқалганди

ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Куни кеча қатор хориж ва ўзбек оммавий ахборот воситаларида Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи ҳудудида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов учун хотира музейи барпо этилиши ҳамда янги Президент учун янги қароргоҳ қурилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Sputnik Ўзбекистон мазкур хабарларга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати билан боғланди.

Матбуот хизмати бу мавзуда ҳеч қандай хабар тарқатмаганини ҳамда бу хабарга изоҳ бермаганини маълум қилиб, юқоридаги хабарларни инкор қилди.

Асосий мавзулар