Соат 8.00га келиб сайловчиларнинг деярли 8%и овоз бериб бўлди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишСайлов
Сайлов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сайлов натижалари душанба куни эрталаб эълон қилиниши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. МСК ўтказган мониторинг натижаларига кўра, Ўзбекистон Президенти сайловида 1,5 миллиондан ортиқ ёки сайловчиларнинг 7,39%и овоз бериб бўлди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Журналистлар - Sputnik Ўзбекистон
Дастлабки сайлов натижалари 5 декабр куни эълон қилинади

Маълумотларга кўра, сайловда 21,4 миллион сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга. Овоз бериш эрталаб соат 6.00да бошланди ва соат 20.00гача давом этади. Сайловчиларнинг 33%и овоз берганида сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади. Сайлов натижалари душанба куни эрталаб эълон қилиниши режалаштирилган.

Иккинчи сентябр куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 78 ёшида вафот этди. Мамлакат Президенти вазифасини бажариш Бош вазир Шавкат Мирзиёевга топширилди.

Сайловда ЎзЛиДеП партиясидан Шавкат Мирзиёев, ЎзХДП партиясидан Ҳатамжон Кетмонов, "Миллий тикланиш" партиясидан Сарвар Отамуратов ва "Адолат" партиясидан Наримон Умаровлар ўз номзодлари билан иштирок этишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0