06:18 13 Декабр 2017
Эфир
Сарвар Отамуратов

Отамуратов сайловда овоз берди

© Sputnik/ Валерий Мельников
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда президент сайлови (124)
18531

Отамуратов журналистларнинг саволига савол билан жавоб қайтарди

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. "Миллий тикланиш" партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов сайловда ўз овозини берди, деб хабар қилди РИА Новости мухбири.

Отамуратов Тошкентдаги 584-сайлов участкасида овоз бериш жараёнида қатнашди.

Журналистларнинг "овоз бериш қандай ўтди" деган саволига у: "сизлар нима деб ўйласизлар?" дея савол билан жавоб қайтарди.

Илгарироқ сайловда иштирок этаётган уч номзод овоз берганди.

МСКнинг сўнгги маълумотига кўра, соат 10.00 ҳолатига сайловчиларнинг 5,2 миллион нафари, яъни 25,49 фоизи ўз овозларини бериб бўлишди.

Маълумотларга кўра, сайловда 21,4 миллион сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга. Овоз бериш эрталаб соат 6.00да бошланди ва соат 20.00гача давом этади. Сайловчиларнинг 33%и овоз берганида сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади. Сайлов натижалари душанба куни эрталаб эълон қилиниши режалаштирилган.

Иккинчи сентябр куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 78 ёшида вафот этди. Мамлакат Президенти вазифасини бажариш Бош вазир Шавкат Мирзиёевга топширилди.

Сайловда ЎзЛиДеП партиясидан Шавкат Мирзиёев, ЎзХДП партиясидан Ҳатамжон Кетмонов, "Миллий тикланиш" партиясидан Сарвар Отамуратов ва "Адолат" партиясидан Наримон Умаровлар ўз номзодлари билан иштирок этишмоқда.

Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)

Асосий мавзулар