ХХР миссияси раҳбари сайлов қонунга мувофиқ ўтмоқда деб ҳисоблайди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишСайлов участкаси
Сайлов участкаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойлик кузатувчи овоз бериш ўта юқори даражада ташкил этилганлигини эътироф этди

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистон Президенти сайловидаги барча жараёнлар қонунчилик ва халқаро тажрибага мувофиқ ҳолда ўтмоқда, деди ХХР кузатувчилар миссияси раҳбари, Хитойнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Гао Юйшен. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

"Овоз бериш жараёнлари қонунчилик ва халқаро тажрибага мувофиқ ҳолда ўтмоқда. Овоз бериш ўта юқори профессионаллик ва самарадорлик асосида ташкил этилган", — деди у журналистларга.

Сайлов - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик сенатор сайлов жараёнида қонун бузилиш бўлмаганини айтди

Овоз бериш эрталаб соат 6.00да бошланди ва соат 20.00гача давом этади. Сайловчиларнинг 33%и овоз берганида сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади. Сайлов натижалари душанба куни эрталаб эълон қилиниши режалаштирилган.

Сайловда ЎзЛиДеП партиясидан Шавкат Мирзиёев, ЎзХДП партиясидан Ҳатамжон Кетмонов, "Миллий тикланиш" партиясидан Сарвар Отамуратов ва "Адолат" партиясидан Наримон Умаровлар ўз номзодлари билан иштирок этишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0