06:15 13 Декабр 2017
Эфир
ШҲТ Бош котиби Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

ШҲТ Бош котиби Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

© Шанхайская организация сотрудничества
Жамият
Ҳавола олиш
67801

ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов 3 декабр куни Самарқандга ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди ва қабрига гул қўйди

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Бош котиб Ислом Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига асос солинган илк кунданоқ ташкилотнинг оёққа туриши ва ШҲТ доирасида кўп томонлама ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратганини таъкидлади. Бу ҳақда ташкилотнинг матбуот хизмати хабар беради.‚

Тиловат қилинганидан сўнг Алимов журналистларнинг саволларига жавоб бераркан, у Каримов улкан тарихий миқёс ва аҳамиятга эга бўлган шахс эканлигини ва янги мустқаил давлат қурилишига тамал тошини қўйган инсон сифатида унинг исми Ўзбекистоннинг замонавий тарихидан абадий жой олишини билдирди.

"ШҲТнинг Тошкентда бўлиб ўтган саммити ташкилотнинг ўн беш йиллик фаолияти давомида энг ёрқин учрашув бўлди ва ташкилотни янги босқичга олиб чиқди. Тошкент саммитида қабул қилинган тарихий қарорларнинг қабул қилиниши  ва олға силжишида Ўзбекистоннинг Биринчи Президентининг роли беқиёс", — таъкидлади у.

Асосий мавзулар