14:54 17 Декабр 2017
Эфир
Сайлов бюллетенлари. Архив сурат

Президент сайловида 88% сайловчи овоз берди

AFP / Max Vetrov
Жамият
Ҳавола олиш
360 0 0

Ўзбекистон ҳудудида овоз бериш тонг соат 06:00да бошланиб кеч соат 20:00 да якунланди.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти сайловида сайловчиларнинг 87,83%и иштирок этди, деб хабар қилди сайлов участкалари беркитилганидан кейин Республика МСК матбуот хизмати.

Бугун 4 декабр куни бўлиб ўтган сайловда овоз бериш маҳаллий вақт билан тонг соат 06:00 да бошланиб кеч соат 20:00 да якунланди. Сайловни қонуний тан олиш учун етарли бўлган 33% сайловчилар овози маҳаллий вақт билан соат 11:00 да жамланган эди.

Марказий Сайлов комиссияси эълон қилган 20,429 миллион жами сайловчилардан 17,942 млн нафари овоз беришда иштирок этган. Бу сайловчиларнинг 87,83% ни ташкил қилди.

Европа мамлакатлари, Миср ва АҚШда жойлашган Ўзбекистон ваколатхоналарида овоз бериш давом этмоқда. Тошкент вақти билан соат 20:00да Ўзбекистоннинг чет элдаги сайлов участкаларида 87,9 % сайловчилар, яъни 1,416 млн киши овоз беришган.

Ўзбекистон ичида эса, сайловда Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилояти аҳолиси сайловда энг фаол иштирок этган. Ушбу вилоятларда овоз берган сайловчилар сони 88 %дан юқори бўлди.

Айни дамда сайлов комиссияси тўпланган овозларни ҳисобламоқда. МСК хабарига кўра, сайловнинг дастлабки натижалари 5 декабр эрталаб, якуний натижалари эса, соат 16:00 да эълон қилинади.

Асосий мавзулар