Бугун Ўзбекистонда Конституция куни

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Конституцияси инсон манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиб, мустақил, суверен ва демократик давлат қуришда ёрдам бермоқда.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда Конституциянинг 24 йиллигини нишонламоқда.

Республиканинг асосий қонуни 1992 йилнинг 8 декабрида Олий Кенгаш сессиясида қабул қилинган эди. Конституцияда давлат ва жамиятни ривожлантиришнинг демократик омиллари белгиланган.

"Инсон манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликлари бизнинг Конституциянинг асосидир. Бугунги кунда давлат органлари халқ билан яқин мулоқот ўрнатиб унинг кундалик муаммоларини ҳал қилишда, орзу-умидларини рўёбга чиқаришда ёрдам бериши керак. Мана шундай ёндашиш бизга мустақил, суверен ва демократик давлат қуришда ёрдам беради", — деди Мирзиёев Конституция кунига бағишланган тантатали йиғилишда.

2002 йилда ўтказилган умумхалқ референдуми натижасида Конституцияга икки палатали миллий парламент жорий қилиш ҳақидаги ўзгаришлар киритилган эди.

2007 йилда Конституциядан мамлакат президенти бир вақтнинг ўзида ижроия ҳукумат раҳбари эканлиги ҳақидаги бўлим бекор қилинди. Бугунги кунда президент — ҳукумат органлари фаолиятини ўзаро мувофиқлаштирадиган давлат раҳбари, Конституция кафолатидир.

2011 йилда Конституцияга сиёсий партиялар ролини кучайтирувчи, улар фаолиятига ҳуқуқий асос яратувчи ҳамда президент, қонунчилик ва ижроия ҳукумат мажбуриятларини аниқ белгиловчи ўзгаришлар киритилди.

2014 йилда эса парламент назорати ҳақидаги ўзгаришлар киритилди. Унга кўра Бош вазир ва Ҳукумат яқин ва узоқ келажакдаги режалари ҳамда бжарилган ишлар ҳақида Олий Мажлис олдида йиллик ҳисобот бериш мажбурияти юклатилди.

Ўзбекистон Конституция куни миллий байрам бўлиб, дам олиш куни ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0