Чўғланма лампочкалар сотиш 1 январдан таъқиқланади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда тахминан 100 йил олдин пайдо бўлган чўғланма лампочкаларнинг ёритиш самарадорлиги жуда кам ( 5 %) бўлиб, бундай лампалар асосий электр қувватини (95%) иссиқлик энергиясига айлантиради.

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб қуввати 40 ваттдан ортиқ бўлган чўғланма лампочкалар сотиш таъқиқланади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz саҳифаси.

Бу ҳақида 2015 йилнинг 20 октябрида қабул қилинган “Энергия эҳтиёт қилувчи чироқлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳақидаги” ҳукумат қарорида айтиб ўтилган.

Фақат айрим ўқув, тиббиёт ва бошқа махсус ускуналарда техник сабабларга кўра чўғланма лампочкалар ишлатилиши мажбурий бўлган ҳолларда улардан фойдалнишга рухсат берилади. 

Янгича ёритиш ускунаси сифатида Ўзбекистонда энергия эҳтиёт қилувчи лампочкалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Режага кўра респуликада 2019 йилга қадар бундай лампочкалар ишлаб чиқариш ҳажми 15,7 миллион донага еткизилади. Бугунг 6,6 миллионта энергия тежовчи лампочкалар ишлаб чиқарилмоқда.   

Светодиодли чироқлар цехи. - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда энергия эҳтиёт қилувчи чироқлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда тахминан 100 йил олдин пайдо бўлган чўғланма лампочкаларнинг ёритиш самарадорлиги жуда кам (5 %) бўлиб, бундай лампалар асосий электр қувватини (95%) иссиқлик энергиясига айлантиради.

Ёритиш мақсадида энергия тежовчи люминисцент ёки светодиодли лампалардан фойдаланиш – чўғланма лампаларга қараганда беш-ўн марта самаралироқ.

Қабул қилинган ушбу чоралар натижасида,  республика миқёсида умумий электр энергияси таъминоти 40-50%га камайиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0