06:38 23 Январ 2018
Эфир
Шавкат Мирзиёевнинг Президент лавозимига киришиш тантанали маросими

Ўзбекистоннинг 2021 йилгача ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилади

© Пресс-служба президента Республики Узбекистан
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
177643

Дастурдан беш асосий йўналиш: давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва ташқи сиёсат тамойиллари ўрин олади

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқмоқда ва мазкур лойиҳа муҳокамага тақдим этилади, деди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев.

"Биз Ўзбекистоннинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишга киришдик ва мазкур лойиҳа умумхалқ муҳокамасига тақдим этилади", — дея иқтибос келтирмоқда РИА Новости Мирзиёевнинг парламент мажлисида сўзлаган нутқидан.

Президентнинг сўзларига кўра, дастурдан беш асосий йўналиш: давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва ташқи сиёсат тамойиллари ўрин олади.

"Биз Вазирлар Маҳкамасининг ижроия тизимига жиддий ўзгаришлар киритиш орқали уни мақбуллаштирамиз, жамият манфаатларига жавоб берадиган тизимга айлантирамиз", — деди Ўзбекистон раҳбари.

Илгарироқ Шавкат Мирзиёев 2017 йилни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилиш ташаббуси билан чиққанди. Ўзбекистоннинг сайланган Президенти бугун Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида расмий қасамёд қилди.

Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)

Асосий мавзулар