13:32 23 Июн 2017
Эфир
Бизнесмен

Тадбиркорликка тўсқинлик қилиш давлат сиёсатига тўсқинлик қилиш деб баҳоланади

© Flickr/ Wonderlane
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (61)
74931

Ўзбекистон раҳбари тадбиркорларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрнига юқори баҳо берди

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида тадбиркорлик соҳасига алоҳида тўхталиб ўтди.

"Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз, – деди Мирзиёев, – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса ҳам, айтишдан ҳеч қачон чарчамайман, яъни "Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади".

Ўзбекистон раҳбари бундан кейин тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилиш – давлат сиёсатига, Президент сиёсатига тўсқинлик қилиш, деб баҳоланишини алоҳида таъкидлади.

"Сайловчилар билан учрашувларда нафақат тадбиркорлар, балки аҳолимизнинг кенг қатлами ана шу талабни қатъий қўллаб-қувватлаганига шахсан ўзим чуқур ишонч ҳосил қилдим", – деди Ўзбекистон президенти.

Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (61)

Асосий мавзулар