14:56 22 Сентябр 2017
Эфир
Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев Меркелга таъзия мактуби йўллади

AFP / POOL / Anvar Ilyasov
Жамият
Ҳавола олиш
15501

19 декабр куни Берлинда ташкил қилинган рождество ярмаркасида содир этилган теракт оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 50 киши касалхонага ётқизилди.

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Ангела Меркелга Берлин шаҳрида юз берган террорчилик ҳаракати натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, давлат раҳбари самимий таъзия изҳор этди ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.

19 декабр куни Германия пойтахти Берлинда ташкил қилинган рождество ярмаркасида одамлар устига жиноятчи юк машинаси билан келиб урилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 48 киши касалхонага ётқизилди.

Асосий мавзулар