Алишер Усмонов "Ал-Фахр" ордени билан тақдирланди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишАлишер Усмонов
Алишер Усмонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бизнесмен Алишер Усмонов мамлакатда ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси учун Россия муфтийлар кенгашининг фахрий ордени билан мукофотланди

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Москва жоме масжиди қароргоҳида Россия муфтийлар кенгаши ва Россия мусулмонлари диний бошқармаси раиси шайх Равил Гайнутдиннинг йирик тадбиркор, мусулмон, таниқли саховатпеша, USM-Holdings асосчиси ва раҳбари Алишер Усмонов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Муфтий уни Муҳаммад (с.а.в.) туғилган куни нишонланадиган Мавлуд кутиб олинадиган Раби-ул-Аввал ойи билан қутлади. Суҳбатда Россия мусулмонлари раҳбари Москва жоме масжидининг тарихи ва бугунги куни ҳақида, мамлакатдаги маънавий ривожланиш йўлидаги янги лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди, деб хабар беради Россия муфтийлар кенгаши матбуот хизмати.

Москва жоме масжиди бош залида мукофот топшириш маросими бўлиб ўтди: муфтий шайх Равил Гайнутдин Алишер Усмоновга Россия муфтийлар кенгашининг олий мукофоти — I даражали "Ал-Фахр" орденини топширди.

Бизнесмен Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов Россия бойлари рўйхатида 6 ўринни эгаллади

Шайх Равил Гайнутдин томонидан имзоланган мукофотлаш ҳақидаги фармонда шундай дейилади: "Россияда ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссаси, Умма маънавий ва маданий қадриятларини ривожлантиришга йўналтирилган дастурларни қўллаб-қувватлагани, турли миллатлар вакиллари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Алишер Усмонов Россия мусулмонларининг олий мукофоти "Аль Фахр" фахрий ордени билан мукофотлансин".

© Совет муфтиев РФАлишер Усмонов ва Россия муфтийлар кенгаши раҳбари
Алишер Усманов и глава Совета муфтиев РФ - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов ва Россия муфтийлар кенгаши раҳбари

Алишер Усмонов Россия мусулмонлари раҳбари муфтий шайх Равил Гайнутдинга мукофот учун миннатдорлик билдирди. Журналистларнинг саволларига жавоб бераркан, Алишер Бурхонович Усмонов биринчи навбатда мусулмон эканлигини ва исломга эътиқод қилувчи инсон сифатида яхшилик қилиш ҳар бир кишининг бурчи эканлигини таъкидлади.

"Мен мусулмонман ва мусулмон фарзандиман. Мен қилаётган барча ишлар ҳар биримизга, ҳар бир мусулмонга юклатилган бурчни бажаришдир", — деди замонамизнинг йирик тадбиркори.

У Россия Уммаси мамлакат бирдамлигига ҳисса қўшувчи, православ христианлар билан дўстона ҳаёт кечирувчи жамиятнинг бир бўлаги эканлигини қайд этди.
Муфтий шайх Равил Гайнутдин Яратганга дуо қилиб, тадбиркорнинг барча савоб ишларида муваффақият тилади.

Янгиликлар лентаси
0