Ўзбекистонда намунавий уйлар нархи икки бараварга арзонлашади

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишНамунавий лойиҳа асосида уй қурилиши
Намунавий лойиҳа асосида уй қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нархларнинг бундай пасайишига янги намунадаги уйлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш эвазига эришилди

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистонда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳадаги уйларнинг қурилиши таннархи икки бараварга арзонлашади, деди Sputnik Ўзбекистон мухбирига "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси вакили.

Унинг айтишича, агарда 2016 йилда уч хонали ёки беш хонали намунавий уйларнинг нархи 175 миллиондан 214 миллион сўмгачани ташкил этган бўлса, янги намунадаги уйларнинг нархи 85 миллиондан 170 миллион сўмгача бўлади.

Намунавий лойиҳадаги уй қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ёппасига арзон уйлар қурилиши бошланади

"Нархларнинг бундай пасайишига янги намунадаги уйлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш эвазига эришилди. Уларда ички ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий хом ашёдан тайёрланган қурилиш материалларидан фойдаланиш ҳисобга олинган", — деди суҳбатдош.

Қурувчилар учун ҳам сезиларли имтиёзлар мавжуд. Масалан, "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси ва у билан шартнома имзолаган уй-жой ва уларга тегишли сув таъминоти ва автомобил йўлларини барпо этувчи пудратчи ташкилотлар 2022 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган. 

Қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда уларни ташиш билан шуғулланиувчи ташкилотлар қўшимча қиймат солиғи, ягона солиқ тўлови ва қурилиш материаллари ва ускуналарини ташиганлик учун давлат мақсадли фондларига ажратма тўловидан озод қилинади.

Келаси йилда 15 мингта учта турдаги намунавий уйлар қуриш режалаштирилган. Улар икки ва уч қаватли кўп хонадонли ҳамда ободонлаштирилган ҳовлига эга уйлар бўлади (биринчи тур). Асосан аҳоли зич туманлардаги бир қаватли икки ва уч хонали майдони икки сотихли уйлар (иккинчи тур). Ва тўрт сотихли икки қаватли тўрт хонали уйлар бўлади (учинчи тур).

Янги уйлар учун зарур инфраструктура ҳам барпо этилади —260 километрдан ошиқ йўллар, 316 километр газ ва 290 километр электр тармоқлари, 415 километрдан ортиқ сув таъминоти тармоғи ҳамда зарур ижтимоий объектлар қурилади.

Намунали лойиҳалар асосида қурилган уйлар - Sputnik Ўзбекистон
Қишлоқ жойларда янги уйлар қурилишига 700 млн $ ажратилди

Бу уйлар учун ипотека кредитлари 15 йилга уч йиллик имтиёзли муддат билан ва дастлабки беш йил давомида 7%лик фоиз ставкаси билан берилади. Кейинги йилларда фоиз ставкаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайди. Бу уйларни сотиб олиш учун дастлабки тўлов 15%ни ташкил этади.

Ҳозирда "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси келаси йилда уй қуриш учун пудратчи ташкилотларни танлаш ишларини олиб бормоқда. Айни кунларда янги лойиҳалар асосида қурилган дастлабки уйлар фойдаланишга топширилмоқда. Келаси йилнинг биринчи январигача 546та биринчи ва иккинчи турдаги уйларни қуриб битказиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0