03:10 23 Июн 2017
Эфир
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, архив сурат

Ўҳў! 2 кунда ишдан олинган 4 ҳоким ва ўзбекистонликларни ҳайратга солган бошқа хабарлар

Пресс-служба президента РУз
Жамият
Ҳавола олиш
Дилшода Раҳматова
4514153

Бу галги янгиликлар тўпламидан яширин колбаса цехининг фош қилиниши, юзлаб эшаклар сўйилган маконнинг аниқланиши ва бошқа муҳим хабарлар ўрин олди

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Мана, бир ҳафта ҳам кўз очиб юмгунча ўтиб кетди. Ушбу вақт мобайнида ўзбекистонликларни ҳайратга ва даҳшатга солган хабарлар кўп бўлди. Аввалига ҳукуматда юз берган кадрлар алмашувидан оғиз очилган бўлса, сал ўтмай Самарқандда юз берган даҳшатли ҳодиса — юзлаб эшакларнинг сўйилиши халқни ларзага солди…

Демак, ушбу ҳафтада рўй берган энг муҳим хабарлар кетма-кетлигини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Ўзбекистонда ёппасига кадрлар алмашуви

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзоди тасдиқланди, Рустам Азимов эса Молия вазири лавозимидан кетди. Самарқанд ҳокими Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланди.

Бундан ташқари, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимлари виртуал қабулхонага келаётган мурожаатлар билан яхши ишламаётганликлари сабабли ишдан олинди.

Умид қиламизки, ушбу ўзгаришлардан сўнг, мансабдорлар Ўзбекистон президентининг энг биринчи талабини бажарадилар, яъни "халққа яқинроқ бўлиб, халқ дардига қулоқ тутадилар"…

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

2. Самарқандда юзлаб эшакларнинг сўйилиши

Самарқанд шаҳри Хишрав қўрғонидан топилган юзлаб эшаклар суяклари ва жасадлари ҳафтанинг энг шов-шувли хабарига айланди. Мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ушбу ҳодисага нисбатан зудлик билан чора кўрдилар — "эшаклар гўристони" йўқ қилинди ва ҳудудда дезинфекция ишлари олиб борилди.

Устранение ослиного могильника у водоема в Самарканде
Устранение ослиного могильника у водоема в Самарканде

Журналист Тошпўлат Раҳматуллаев айни вақтда эшаклар нима мақсадда сўйилгани ва уларнинг гўшти қаерда ишлатилгани юзасидан журналистик-суриштирувини олиб бормоқда. Воқеа ривожи, албатта, Спутник Ўзбекистон нашрида ёритилади.

Дарҳақиқат, ушбу ҳафтада Урганчда фаолият юритаётган яширин колбаса цехи фош қилинди. "Ўзстандарт" агентлигининг вилоят синов ва сертификатлаштириш маркази хулосасига кўра, цехдаги гўшт маҳсулотлари истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши аниқланган. Шу боис, истеъмолчилардан хушёр бўлишларини, гўшт ва колбаса маҳсулотларини харид қилаётганда махсус сертификатни кўрсатишни талаб қилишларини маслаҳат берамиз.

3. Ёғ нархи арзонлашди

Айтиш жоизки, бу ўзгариш ҳақида фақат Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар қилди. Ҳокимлик хабарига кўра, аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун зарур бўладиган маҳаллий ўсимлик ёғи, ун ва шакар маҳсулотларининг эркин сотилишининг олдини олиш учун зарур чоралар кўрилган ва  1 кг ун — 1050 сўм, 1 кг ёғ — 5400 сўм, 1 кг шакар — 4800 сўм нарх белгиланган. Ажойиб хушхабар!

Производство подсолнечного масла. Архивное фото
© Sputnik/ Александр Поготов
Ёғ

4. Россиянинг Туркиядаги элчиси ўлдирилиши

Жорий йилнинг 19 декабр куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида мудҳиш қотиллик амалга оширилди — оммавий тадбир чоғида Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов террорчи томонидан отиб ўлдирилди.

(2:05 / 13.00Mb / просмотров видео: 3400)
© RIA Novosti.
Туркияда Россия элчиси ўлдирилиши

Дипломатга уюштирилган суъиқасд бутун дунё раҳбарлари томонидан қаттиқ қораланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу муносабат билан Россия президенти Владимир Путинга самимий ҳамдардлик билдирди ва Ўзбекистон шундай кунда Россия халқи билан бирдамлигини айтди.

5. Рустам Азимовнинг Тожикистонга сафари — мақсад нима?

2016-йилнинг 26 декабр куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов Душанбега сафар қилади. Азимов Тожикистонга нима мақсадда бораётгани кўпчиликни қизиқтирмоқда, албатта. Икки мамлакат ўртасида темир йўл ва автобус қатнови йўлга қўйиладими? Виза масаласи-чи, у нима бўлади?

Министр финансов Республики Узбекистан Рустам Азимов
© Sputnik/ Алексей Даничев
Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов
Рустам Азимов нега Тожикистонга бораётганига сиз ҳам қизиқаётган бўлсангиз, унда ушбу хабарни ўқинг.

Теглар:
Россия, ҳамдардлик, элчининг ўлдирилиши, Самарқанд, эшаклар сўйилиши, ёғ арзонлашди, Бош вазир, вазирлар ишдан кетиши, ҳокимлар ишдан олиниши, Карлов, Рустам Азимов, Шавкат Мирзиёев, Россия, Ўзбекистон

Асосий мавзулар