03:07 26 Май 2017
Эфир
Хитой телеканали ходимлари

Хитой телеканали Ўзбекистон ҳақида кўрсатувлар тайёрлайди

© nuz.uz
Жамият
Ҳавола олиш
20413

Канал продюсери Ан Ифэйнинг айтишича, 6-7 қисмдан иборат мазкур кўрсатувда оддий инсонлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилиш орқали Буюк ипак йўли ҳамда Ўзбекистон ва Хитойнинг барча соҳалардаги ҳамкорлиги кўрсатиб берилади

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Хитойнинг CCTV телеканали суратга олиш гуруҳи "Ипак йўли бўйлаб" телевизион лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ҳақида туркум кўрсатувлар тайёрлайди. Бу ҳақда nuz.uz хабар бермоқда.

Канал продюсери Ан Ифэйнинг айтишича, 6-7 қисмдан иборат мазкур кўрсатувда оддий инсонлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилиш орқали Буюк ипак йўли ҳамда Ўзбекистон ва Хитойнинг барча соҳалардаги ҳамкорлиги кўрсатиб берилади.

"Биз Тошкентда ишлаётган Хитой корхоналари, Хитой қурилишида ёрдам бераётган электростанцияни тасвирга туширдик. Хитойлик ва ўзбекистонлик мутахассислар қандай қилиб биргаликда ишлашаётгани, Марказий Осиё мамлакатларининг Хитой билан бугунги ҳамкорлиги қандай эканлигини кўрсатмоқчимиз — асосийси, унда ҳақиқий инсонлар, ҳақиқий ҳаёт акс этади. Биз Самарқандда қадимий технологиядан фойдаланиб кулоллик буюмларини ясайдиган усталар билан учрашдик. Дунёда бизнинг мамлакатларимиз ҳақида турлича тасаввурлар шаклланган. Биз аслида ким эканлигимизни кўрсатишни истаймиз", — дейди Ан Ифэй.

Хитойлик продюсернинг фикрича, хорижликларга Буюк ипак йўли қандай қилиб Ўзбекистон ва Хитой халқларини боғлагани, маданий ва иқтисодий алмашувлар қандай амалга ошганини билиш қизиқ.

"Хитой ва Марказий Осиё халқлари орасида ҳали ҳам жуда кўп умумийлик бор. Бугунги кунда мамлакатларимиз иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг янги йўлларини излашмоқда. Бизнинг стратегик ташаббусимиз мавжуд: "Ягона поезд – ягона йўл". Хитой ривожланиш йўлидан кетмоқда ва бу ривожланиш умумий бўлишини, биргаликда янги Ипак йўлини барпо этишни истаймиз», — деди Ан Ифэй.

CCTVнинг "Ипак йўли бўйлаб" телевизион лойиҳаси борасидаги ишлар ўтган йили бошланган. Телеканал Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистон ҳақида ўн беш қисмли кўрсатувни тайёрлади. Мазкур кўрсатувлар Хитойдан ташқари Қозоғистон ва Қирғизистоннинг марказий телеканаллари орқали ҳам намойиш этилади.

Асосий мавзулар