20:36 20 Ноябр 2017
Эфир
Судланувчи

Ўзбекистонликларни Россияга қулликка жўнатган одамфуруш қамалди

© Sputnik/ Ramil Sitdikov
Жамият
Ҳавола олиш
63231

Уларга Россияда яхши иш ва катта ойлик ваъда қилишган. Бироқ Россия ҳудудига келишлари билан уларнинг ҳужжатларини олиб қўйишган ва қулга айлантириб, маошсиз ишлашга мажбур қилишган

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари фуқароларни Россияга алдов йўли билан жўнатувчи шахс фаолиятига чек қўйдилар, деб хабар берди куч тизимидаги манба Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

Мазкур жиноий ҳаракат Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани Қозоқ қишлоғида яшовчи Насим Нордобов томонидан ўйлаб топилган ва амалга оширилган.

"Нордобов алдов йўли билан Қашқадарёдаги фуқароларга Россиядан яхши иш ва катта маош ваъда қилиб уларни бу давлатга ишлашга жўнатган. Россия ҳудудига келишлари билан уларнинг ҳужжатларини олиб қўйишган ва қулга айлантириб, маошсиз ишлашга мажбур қилишган. Нордобов Россияга жўнатилган ҳар бир одам учун мукофот сифатида пул олган", — деди МХХ вакили.

Нордобовнинг Россиядаги шериги Москвада рўйхатга олинган "Афган" фирмаси эгаси, Наврўз исмли Афғонистон фуқароси бўлган. Ўзбекистонликларни меҳнат қилишга мажбурлаш билан айнан у шуғулланган.

Сўнгги вақт давомида Нордобов қашқадарёлик тўрт киши — Расул Норбадалов, Рауф Норбадалов, Сирож Норбадалов ва Ўлмас Бойқобиловни Россияга жўнатган. Тергов-суриштирув тадбирларидан сўнг Н.Нордобовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Касби туман суди ҳукмига кўра, Насим Нордобов тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Асосий мавзулар