Ўзбекистонда бизнес ижтимоий хизматларга жалб этилади

© Sputnik / Илья ПиталевПортфелли киши
Портфелли киши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қонун юридик ва хусусий шахсларни, жумладан хусусий компанияларни ижтимоий хизматлар кўрсатишга жалб этади ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг ягона тизимини яратади

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда РИА Новости маҳаллий матбуотга таяниб.

Қонун мазкур фаолият турига тадбиркорлик субъектларини жалб этишни кўзда тутади. Ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 6 октябрда қабул қилиниб, 12 октябрда Сенат томонидан маъқулланган эди, у 27 декабрдан кучга кирди.

Қўқонлик отахонлар - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорларни ижтимоий хизматларга жалб қилиш ҳақида қонун қабул қилинди

Шу кунга қадар Ўзбекистон қонунчилигида ижтимоий хизматлар кўрсатиш ягона меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат орқали тартибга солинмаганди.

Қонунда ижтимоий хизматларнинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари, ижтимоий хизматлар соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари ҳамда ижтимоий хизмат истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хизмат кўрсатувчиларнинг мажбуриятлари белгилаб берилган.

Парламент матбуот хизматининг маълумотига кўра, янги қонун юридик ва хусусий шахсларни, жумладан хусусий компанияларни ижтимоий хизматлар кўрсатишга жалб этади ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг ягона тизимини яратади.

Қонунга мувофиқ, ёлғиз ва бир ўзи истиқомат қилиб, бировнинг ёрдамига муҳтож бўлган қариялар; I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар; ишга лаёқати бўлмаган ёки лаёқати чекланган фуқаролар; ижтимоий аҳамиятга эга касалликлари бўлган шахслар; етим болалар ва ота-она васийлигисиз қолган болалар аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига киритилди.

Янгиликлар лентаси
0